Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +21 +20

  • Shanba, 18

    +20 +20

  • Yakshanba, 19

    +17 +20

  • Dushanba, 20

    +16 +20

  • Seshanba, 21

    +17 +20

  • Chorshanba, 22

    +20 +20

  • Payshanba, 23

    +18 +20

  • Juma, 24

    +18 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Чангкент”га тақиқлар эмас, имкониятлар зарур

Тошкент шаҳридаги атмосфера ҳавоси ҳақида қанча бонг урилмасин, ҳозирча бундан фойда чиқмаяпти. Аксинча, бошкент ифлосланиш даражаси бўйича дунё рейтинггида тобора «илдамлаб» бормоқда. Чанг-тўзонлар кўтарилиши одатий ҳолга айланиб, одамлар аччиқ ҳаводан томоғи ачишиб юришга ҳам кўникди, ҳатто.
Колумнистлар
620 14:53 | 17.01.2024 14:53

Шу вақтгача сукут сақлаган мутасаддилардан ниҳоят, садо чиқди. Хусусан, Экология вазирлиги яқинда бу бўйича ўз муносабатини билдириб, ҳаво ифлосланиши ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.


Вазирликка кўра, пойтахт атмосфера ҳавосининг ифлосланишига табиий ва антропоген омиллар сабаб бўлмоқда. Умуман олганда, уларнинг ҳаммасида жон бор. Буни кўпчилик яхши англаб турибди. Лекин ҳеч ким жиддий қабул қилмаяпти.


Аслида вазирлик келтирган сабаблар ортида аянчли оқибатлар ётибди. Ачинарлиси ҳам, масъуллар сабаблар қолиб, оқибатлар билан ўралашиб қоляпти.


Масалан, охирги йилларда пойтахтда яшил ҳудудлар айрим «учар тадбиркор»лар қўли билан камайтирилди. Бунга ҳатто мораторий ҳам таъсир қилмади. Шу давр ичида 49 мингга яқин дарахт ноқонуний кесиб ташлангани сўзимиз исботи.


Президент Шавкат Мирзиёев кўп ва қайта-қайта таъкидлаши, масъулларга қатъий топшириқ беришига қарамай, шаҳарнинг бош режаси ҳалигача тасдиқлангани йўқ. Қурилишга эълон қилинган мораторий ҳам кор қилмаяпти. Аксинча, бетартиб, ноқонуний қурилишлар айни авж паллада.


Мамлакатимизда кун сайин автомобиллар сони ортиб боряпти. Мисол учун, 2021 йилда 3,14 миллион дона машина ҳисобга олинган. 2023 йилда мазкур кўрсаткич 4,6 миллион донани ташкил этган.


Маълумотларга кўра эса бугунги кунда Тошкент шаҳрида бир кунда ўртача 730 мингта автотранспорт воситаси ҳаракатланса, ҳудудлардан қўшимча равишда 160 мингдан 300 минггача автоулов кириб келяпти. Ўз-ўзидан аёнки, бу ҳолат ҳам атмосферага сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатади. Ҳозир кўпчилик халқаро стандартларга жавоб бермайдиган АИ-80 маркали бензиндан фойдаланаётганини ҳисобга олсак, ҳолат янада ойдинлашади.


Яна бир жиддий муаммо шундаки, пойтахтда йўл ҳаракати тўғри ташкил этилмаган. Агар сиз биринчи светофорнинг қизил чироғида тўхтасангиз, катта эҳтимол билан иккичисида ҳам қизилга тўхташга мажбур бўласиз. Кунда кунора, тиғиз паллада тез-тез тирбандликлар юзага келаётгани ҳам айнан шундан.


Турган гапки, тирбандликда тўхтаб турган машина ҳаракатланаётганига нисбатан атмосферага кўпроқ зарар етказади.


Шунингдек, ҳозир кўмирдан фойдаланиш янада ортган. 2019 йилда 3,9 миллион тонна кўмир ёқилғи сифатида ишлатилган бўлса, 2022 йилда бу рақам 5,3 миллион, 2023 йилда эса 6,7 миллион тоннага етган.


Таъкидлаш жоиз, 10 тонна кўмир ёқилғиси ёқилганида атмосфера ҳавосига 220 кг қурум, 360 кг олтингугурт II оксиди, 64 кг углерод оксиди, 16 кг азот II оксиди ва 2 тонна кул чиқиндиси ажралиб чиқади.


Атмосферага жиддий зарар етказаётган омиллар ичида иссиқлик марказларининг ҳам яхшигина ҳиссаси бор, албатта.


Айни пайтда пойтахтда олтита марказлашган иссиқлик маскани бор ва уларда тўққизта қозонхона мавжуд. Ушбу қозонхоналар биргина декабрь ойининг ўзида 3 минг тонна мазут ёқилғисидан фойдаланилган.


Тошкент шаҳри тоғлар билан ўралган ва чуқурликда жойлашган. Шамол айланмаслиги ҳисобига чанг ҳаво оқими шаҳарда туриб, димланиб қолади ва табиий йўл билан чиқиб кетмайди. Айни шу ҳолат ҳам ҳавонинг ифлосланишига олиб келмоқда.


АИ-80, “тоқ ва жуфт кунлар...


Вазирлик ифлосланиш сабабларини санаб ўтиш асноси ўз таклифларини ҳам билдириб ўтган.


Евро-4 стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғидан (АИ-80 русумли бензин) фойдаланишни тақиқлаш, автотранспорт воситалари тирбандлигини камайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудида куннинг тиғиз вақтларида (эрталабки соат 07:00 дан 10:00 га қадар ва 17:00 дан 20:00 га қадар) юк ташиш учун мўлжалланган, вазни 3,5 ва 12 тоннадан ортиқ транспорт воситаларини ҳаракатини чеклаш, 2010 йилгача ишлаб чиқарилган барча тоифадаги автотранспорт воситалари ҳаракатланишини тақиқлаш, автотранспорт воситалари эгаларига замонавий автотранспорт воситаларига ўтиш учун (электромобил) имтиёзлар, преференциялар ва субсидиялар беришни йўлга қўйиш, сўнгги йилларда автомобиль йўлларида юзага келаётган тирбандликларни камайтириш мақсадида тажриба тариқасида автомобиллар ҳаракатини мақбуллаштириш учун автомобилларни тоқ ва жуфт кунларда бошқариш қоидасини жорий этиш, шаҳарнинг диққатга сазовор марказий кўчаларида автотранспорт воситаларидан холи ҳудудларни ташкил қилиш кабилар шулар жумласидан.


Шунингдек, Экология вазирлиги жамоат транспортини тўлиқ электр, газ-баллон ёқилғиси ва бошқа муқобил ёқилғи турларига ўтказиш, шунингдек, йўл инфратузилмасини ташкил этиш, барча турдаги қурилиш объектларини (ижтимоий ва давлат аҳамиятига оид объектлар бундан мустасно) қуришга мораторий эълон қилиш, Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига туташ туманларида саноат мақсадларида кўмир ёқилғисидан фойдаланишни тақиқлаш, микроиқлим мўътадиллигини таъминлаш, атмосфера ҳавоси сифатига ижобий таъсир этиш мақсадида сунъий сув ҳавзаларини барпо этиш, Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган Иссиқлик марказларида захира ёқилғиси сифатида мазутдан фойдаланишни кескин тақиқлаш, илмий ва пухта ишланган хулосалар асосида шамол тезлигини пасайтириш, тупроқ зарралари кўчишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳри атрофида яшил белбоғлар барпо этиш, атмосфера ҳавосининг сифат кўрсаткичини доимий эълон қилиб борадиган табло ва мониторлар ўрнатиш каби таклифларни ҳам илгари сурган.


Аммо кўпчилик вазирликнинг АИ-80 маркали бензиндан фойдаланиш ҳамда 2010 йилгача ишлаб чиқарилган барча тоифадаги автотранспорт воситалари ҳаракатланишини тақиқлаш ҳақидаги таклифига кескин норозилик билдирди.


Хусусан, Анвар Яхшибоев исмли фойдаланувчи вазирликнинг таклифига қуйидагича фикр билдирди:


Ажойиб-ку, бунақа ақлли таклифлар қайси каллага келди экан? АИ-80 русумли бензиндан фойдаланишни тақиқлашмоқчими? Аввал қайси мамлакатда яшаётганимиз, аксарият аҳолининг реал аҳволи қанақа эканлигидан келиб чиқиш керак эмасми?


Электромобилларга ўтиш учун бож ўлгурни рамзий даражага тушириб, монополияга барҳам бериб, рақобат муҳитини кучайтириш керак эмасми, шунда бозор арзонлашмайдими? Ҳозирда ишлаб чиқарувчи белгилаган нархдан камида 3 баравар қимматига сотилаяпти-ку электромобиллар. Аслида олиб кириш бўйича жисмоний шахслар учун эндигина жорий этилган тартибни ҳам йўққа чиқариш режалаштирилаяпти шекилли?


Эски бўлса ҳам машинага эришиш орзуси ушалмай юрган аҳолини бутунлай умидини йўққа чиқариш керакми? Шунда йили эскирган машиналар вилоятларга йўл оладими, эски бўлса ҳам машина минмоқчи бўлганлар пойтахтдан чекка ҳудудларга кўчиб кетишсинми?


Юк машиналарини нима айби бор ёки белгиланган соатларда ҳаракатланса ҳаво тозаланиб қолармикан? Қайтага аҳоли учун юк ташиш нархи каррасига ошиб кетмайдими? Дарахт экиш, сунъий ўрмонлар, боғлар, сув ҳавзалари яратса фойдасизмикан, нега бу масала умуман тилга олинмаган? – дея эътироз билдирган.


Ҳолва деган билан оғиз чучимайди


Ижтимоий тармоқлардаги норозиликлардан сўнг Бош прокуратура ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ўзаро ҳамкорликда мутахассислар иштирокида Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши юзасидан мажлис ўтказди.


Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилиш якуни бўйича Автомобилсиз кун, ҳафта кунларини жуфт ва тоқ рақамли автомобилларга бўлиш, жамоат транспорт воситаларидан фойдаланишни кенгайтириш, стандарт минимумини Евро-4га кўтариш, саноатда кўмир ёқилғисидан воз кечиш ва шу каби кўплаб таклифларни ишлаб чиқиш ва реализация қилишга келишилган.


Бироқ ҳолва деган билан оғиз чучимайди-да. Бир қарашда осондек кўринган ҳафта кунларини жуфт ва тоқ рақамли автомобилларга бўлиш”нинг ҳам ўзи бўлмайди. Бу ишнинг баҳсли томонлари кўп.


Биринчидан, бугун ҳар иккита хонадоннинг биттасида автоулов бор. Айниқса, пойтахтда битта хонадонда учтагача ҳам улов бор. Агар машиналар тоқ ва жуфт кунларга ажратилса, улар давлат рақамларини жуфт ва тоқ қилиб олади ва куннинг жуфтида ҳам, тоқида ҳам ундан бемалол фойдаланаверади.


Иккинчидан, мутахассисларнинг айтишича, 2023 йилнинг декабрь ойида, Тошкентда ҳавонинг ифлосланиши жуда юқори даражага чиққан вақтларда кўчалардаги автомобиллар сони (метан ва бензин йўлиги боис) каррасига кам бўлган. Бундан кўриниб турибдики, шаҳар ҳавосини ифлосланишида машиналарнинг ҳиссаси бошқа омилларга нисбатан анча кам. Демак, бу чорани амалиётда татбиқ этишдан олдин бошкент атмосферасини энг кўп нима ифлослантираётганини ўрганиш лозим.


Турли хил тақиқлардан кўра, жамоат транспортини сифатли йўлга қўйган афзал. Токи одамлар учун шахсий автомобилда эмас, жамоат транспортида юриш қулай бўлсин. Шундагина улар ўз ихтиёри билан уловдан фойдаланишни камайтиради. Акс ҳолда, минг хил тақиқларни ўйлаб топмайлик, бари бефойда. Бу уларнинг юрагига етиб бормайди. Айни куннинг энг оғриқли масаласи ҳам шу, аслида.


Умуман, расмийлар ҳақиқатан ҳам, гарчи кеч бўлса-да, пойтахт ҳавоси ҳақида бош қотиришаётган экан, қандайдир чекловлар ҳақида эмас, аксинча имкониятлар ҳақида кўпроқ бош қотириши жоиз, назаримизда.


Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар