Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +22 +20

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +16 +20

  • Dushanba, 20

    +17 +20

  • Seshanba, 21

    +17 +20

  • Chorshanba, 22

    +22 +20

  • Payshanba, 23

    +18 +20

  • Juma, 24

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Катта сакраш” оқибати ёки дунё тарихидаги даҳшатли очлик

Инсоният тарихида очарчиликлар кўп бўлган. Ҳатто нисбатан тўкин XX асрда ҳам дунё бир нечта оғир жараёнларни бошдан кечирди. СССРда содир бўлган “голодомор”, Шимолий Кореядаги очарчилик ва бошқалар бунга мисол бўла олади. Аммо яна бир даҳшатли тарихий ҳодиса борки, унинг қурбонлари сони унча-мунча йирик давлат аҳолиси миқдорига етиб қолади.
Колумнистлар
438 16:59 | 20.02.2024 16:59

Бу ўтган асрнинг 50-60 йилларида Хитойда кузатилган очарчиликдир. Эътиборли томони бу очарчиликларга фақат табиий офатлар эмас, инсониятнинг ҳалокатли қарорлари ҳам сабаб бўлди. Бу жараён XX асрда Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг катта гуманитар фалокатга айланди. Фақатгина Хитой аҳолисининг фавқулодда кўп сонли экани (очлик юз берган даврда аҳоли сони 660 миллион кишидан ошарди) фожиа кўлами ҳақидаги тасаввурларини озгина пасайтирди.



Аччиқ сабоқларга тўла уч йил


Хитойдаги “катта очарчилик” асосан 1959-1961 йилларда кузатилган. Бу даврда, фақатгина расмий маълумотларга кўра, ХХРда 15 миллионга яқин одам оммавий очарчиликдан вафот этган. Илмий манбалар очарчилик қурбонлари сонини бошқача баҳолайдилар – 16,5 миллиондан 45 миллионгача. Офат натижасида туғилмасдан нобуд бўлганларни ҳисобга олганда умумий демографик йўқотишлар 60 миллионгача баҳоланади.


Хитойда бу фожиани кўпинча “Табиий офатларнинг уч йили” ёки “Уч аччиқ йил” деб ҳам аташади.



Хўш нега бундай бўлди?


Маълумки, 1949 йилда Гоминдан мағлуб бўлиб, Тайван оролига чекинди, Хитойнинг материк қисмида коммунистик диктатура ўрнатилди. Мао Цзедун режими мамлакатни тубдан ўзгартириш учун радикал ислоҳотларга қўл ура бошлади. Афсуски, бу ислоҳотлар узоқни ўйламасдан, кўр-кўрона ва аёвсиз амалга оширилди. Маочилар режасига кўра, мамлакат 15 йилда Буюк Британияни ишлаб чиқариш бўйича ортда қолдириши керак эди. Бундан ташқари шу йилларда Мао Цзедун собиқ Иттифоқнинг ўша пайтдаги раҳбари Никита Хрушёв билан келиша олмай қолади. Мавжуд геосиёсий вазиятда хитойлик доҳийнинг амибициялари катталашиб, кескин қарорларга сабаб бўлди.


Маочилар томонидан фаол амалга оширилган “Катта сакраш” амалда даҳшатли очарчиликка қўйилган тамал тоши бўлди. У аграр ва қолоқ бўлган Хитойни марксча услубда ва коллективлаштириш орқали саноатлашган давлатга айлантиришни назарда тутарди.


Мамлакатда қаттиқ тартибли коммуналар тузилди. Аҳолининг уйида егулик ва бошқа нарсалар сақлаши тақиқланди. Маълумотларга кўра, ҳар бир ишчига бир кунда 25 граммгача озуқа бериларди. Ишчилар ҳатто чироқ ёқиб кечаси ишлашга ҳам мажбурланди. Мажбурлов ва оғир шароитлар унумсизликка олиб келди.


Хусусан, Мао Цзедун Хитой аҳолисига деҳқончилик учун ер эгалик қилишни тақиқловчи фармонни имзолади. Бундан буён хитойлик деҳқонлар “халқ коммуналари” таркибида – Совет колхозларининг аналоги бўлган тузилмаларда ишлашлари керак эди. Фармонга амал қилишдан бош тортганлар қатағон қилинди. Бундан ташқари, ҳукумат саноатни ривожлантириш йўналишини белгилаб берди, бунинг учун қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган миллионлаб деҳқонлар қурилаётган завод ва фабрикаларга мажбурий равишда ишчи сифатида юборилди.


“Катта сакраш” амалда мамлакатдаги қишлоқ хўжалигига зарба берди. Режалаштирилган сиёсатдаги нотўғри ҳисоб-китобларга табиий офатлар ҳам қўшилди. Шундай қилиб, 1959 йил июл ойида Шарқий Хитойда Хуанхэ дарёси ўз қирғоқларидан тошиб кетди ва тошқин оқибатида 2 миллионгача одам қурбон бўлди. Тошқинлар ортидан қурғоқчилик содир бўлди. 1960 йилда қурғоқчилик ва бошқа ноқулай об-ҳаво шароити мамлакатдаги экин майдонларининг 55 фоизгача зарар етказди. Натижада 1960 йилдаги буғдой ҳосили 1958 йилдаги кўрсаткичнинг атиги 70 фоизини ташкил этди. Қишлоқ хўжалигида тикланиш фақат 1962 йилда “Катта сакраш” сиёсати тугаганидан кейингина содир бўлди.


Хитойлик журналист ва ёзувчи Ян Цзишэннинг ҳисоб-китобларига кўра, 1958 йилдан 1962 йилгача 36 миллион киши очликдан вафот этган.


Ян Цзишэн вазиятни қуйидагича тасвирлайди:


“Синьян округида деҳқонлар ғалла омбори эшиги олдига йиғилиб, ўша ерда: “Коммунистик партия, раис Мао, бизни қутқаринг” деб бақиришди ва жон беришди...”


Маълумотларга кўра, очарчилик йиллар ҳатто одамхўрлик ҳолатлари кузатилган. Қишлоқда деярли уй ҳайвонлари қолмаган, уларнинг барчаси аллақачон еб битирилганди.



Дунёдан яширилган фалокат


Дунёнинг етакчи давлатларидан бирида миллионлаб одамлар очликдан қийналаётган бўлса, бошқа мамлакатларда бу ҳақда деярли ҳеч қандай маълумот йўқ эди. ХХР раҳбарияти бу муаммони хорижлик журналистлардан моҳирлик билан яширди.


Таклиф этилган алоҳида хорижликларга аҳолининг гўёки кундалик ҳаётидан олдиндан тайёрланган парчалар намойиш этилди. Уларга озиқ-овқат билан тўлиб-тошган дўкон жавонлари ва “бахтли ва энг муҳими, тўғри овқатланаётган” аҳоли кўрсатилди.


Қочишга муваффақ бўлган ўша бир қанча фуқароларнинг баёнотларига қарамай, дунё бу фожиа ҳақидаги ҳақиқатни тезда билиб олмади. Шунингдек, Маонинг шафқатсиз бошқаруви унинг мамлакатдаги машҳурлигига таъсир қилмади.


Дарвоқе, ушбу доҳий коммунистик тузумнинг энг яхши анъаналари ила Пекинда жойлашган ҳашаматли мақбарада дафн этилган. Мао Цзедуннинг ҳамон миллий қаҳрамон мақомига эга.



Эгардан тушмаган Мао


Бу ҳолатнинг айбдорлари ўз айбини тан олдими, деган савол туғилади. Албатта, мамлакатдаги оғир вазият Хитой коммунистик партияси раҳбарияти томонидан муҳокама қилинган. 1959 йилдаёқ Мао Цзедуннинг стратегик қарорлари партия йиғилишларида танқид қилинди, аммо радикал ислоҳотлар 1962 йилга келибгина бекор қилинди. Маонинг ўзи амалда ўз хатоларини деярли тан олмаган.


Аммо омадсизликлардан кейин партияда бошқа арбоблар – Лю Шаоци ва Дэн Сяопин майдонга келди. Улар Маога қараганда ақллироқ курсни танладилар. Хусусий секторга қисман эркинлик берилди, оқибатда мамлакат иқтисоди ўзига кела бошлади. Аммо бу ижобий жараёнлар узоқ давом этмади. 1966 йилда Мао яна фаол сиёсий ҳаётга қайтди ва вафотига қадар мамлакатда сиёсий рақибларини таъқиб қилиш сиёсатини юргизди. Шу даврда у бошлаган “маданий инқилоб” аҳволни баттар оғирлаштирди.


Ҳар бир доҳийнинг хатолари ҳам, эзгу ишлари ҳам етарлича бўлади ва ҳамма уларга ўзича баҳо беради. Расмий Хитой Маонинг фаолиятига баҳо бераркан “70/30” деган тўхтамни илгари суради. Яъни Маонинг 70 фоиз қарорлари тўғри бўлган, 30 фоизи эса хато.


Аброр Зоҳидов




Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар