Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+24C

+24C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+24c

  • Hozir

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+24C

  • Hozir

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +24 +20

  • Shanba, 18

    +21 +20

  • Yakshanba, 19

    +15 +20

  • Dushanba, 20

    +19 +20

  • Seshanba, 21

    +21 +20

  • Chorshanba, 22

    +20 +20

  • Payshanba, 23

    +19 +20

  • Juma, 24

    +21 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Суғур куни”: ғаройиб удум ва уни дунёга танитган фильм

Америкалик киноижодкорлар ишлаган “Суғур куни” фильми ўзбек томошабинларига яхшигина таниш. Фильмнинг юмори ва қизиқ сюжети томошабинни ўзига ром этади. Йиллар давомида қайта-қайта кўрилсада, зериктирмайдиган фильм.
Колумнистлар
348 11:08 | 02.02.2024 11:08

Фильм қаҳрамонининг доим бир кунга тушиб қолавериши ва бир хил ҳодисаларни бошидан кечириши, умуман қизиқарли ғоя унинг асосини ташкил қилади.


Аммо ушбу картинанинг “хамиртуруши” бўлган “Суғур куни” анъанаси ҳақида кўпчилик билмайди.Фильмда у бир қадар қисқа шарҳланган.


Хуллас, “Суғур куни” бу фақат фильм эмас.

Шимолий Америкада (хусусан АҚШ ва Канада) шундай удум бор: рамзий номи “Суғур куни” бўлган бу анъана ҳар йили 2 феврал санасида нишонланади. Шу куни маҳаллий аҳоли инидан чиқувчи суғурнинг ҳаракатларини кузатадилар. Агар ҳаво булутли бўлса, кемирувчи ўз соясини кўрмайди ва уясини бемалол тарк этади. Бундан ҳолатда баҳор эрта келади, дея ишонилади. Аксинча, кун қуёшли бўлиб, суғур инига қайтиб кириб кетса, яшил фаслнинг келиши яна олти ҳафтача чўзилади, деган фаразга боришади.


Энг қизиғи, ушбу маросим катта фестивалга айланиб кетади ва уни кузатиш учун минглаб туристлар ташриф буюришади.


“Суғур куни”нинг илдизлари Ғарбий Европага бориб тақалади. Қадимда, Германия шимолидаги халқлар типратикан, бўрсиқ ёки айиқнинг уйғониши ва инидан чиқишига қараб, йилнинг келиши ҳақида прогнозлар қилишган. Бу байрам диний характерга ҳам эга эди. Айрим манбаларга суғур кунига ўхшаш байрамлар христианликкача ҳам бўлган дея маълум қилинади. Хусусан, типратиканлар ёрдамида об-ҳавони билиш Қадимги Римда бўлган. Ҳозир ҳам баъзи халқлар Айиқ куни ёки Бўрсиқ кунини кутиб оладилар.


Америкага ҳам бу одатни немислар олиб келишди. Удумнинг илк ўчоғи Пенсильвания штатидаги немис мигрантлари манзиллари саналади.


Аммо Америка қитъасига кўчиб келган европаликлар бўрсиқ ёки типратиканни учратишмаган. Шундан кейин “метеоролог” вазифасини бажариш суғурнинг чекига тушди.


Нега айнан 2 февраль санаси танланган деган савол ҳам бор. Маълумки, февралнинг боши қиш заҳри кетиб улгурмаган, аммо баҳорга ҳам оз вақт қолган муддат саналади. Қадимда тирикчиликнинг асоси бўлган деҳқончилик ва чорвачиликни юритиш учун об-ҳавони ҳисобга олиш зарурати кучли бўлган. Айнан суғур кунининг ташаббускорлари қиш беталофат ва соғ-омон чиқишни умид қилган деҳқон ва чорвадорлар эди.


Замонавий “Суғур куни”нинг вужудга келиши эса 1886 йилга бориб тақалади. Шу йили Пенсильванияда маҳаллий газета муҳаррири Клаймер Фрис 2 феврални суғур куни деб эълон қилган битик чоп этди. Бир йил ўтгач, ўзини “Панксатони суғур клуби” дея атаган маҳаллий ишбилармонлар ва овчилар гуруҳи Гоблер-Ноб деб номланган тепаликка боришди. У ерда суғур инидан чиқди ва соясини кўриб, орқага югурди ва шу билан яна олти ҳафта қиш бўлишини башорат қилди.


Ўшандан бери байрам ҳар йили анъанага айланган. Бутун дунёдаги одамлар ҳайвоннинг уйғонишини кутмоқдалар ва кун булутли бўлишига умид қилишмоқда ва шунда кемирувчи ўз соясини кўрмасдан, қатъият билан сайрга чиқади.


Бугунги кунда Панксатони шаҳридаги йиллик байрамлар “Қадрдон давра” ташкилоти аъзоларининг кўмаги туфайли ўтказилмоқда. Улар расмий костюмлар ва шляпалар кийиб, Гоблер Ноб тепалигида расмий учрашувлар ўтказадилар, бу ерда Фил Панксатони дея номланган машҳур суғур маросим қаҳрамонига айланади.


Гарчи бу Қўшма Штатлар ва Канадада ўтказиладиган кўплаб “Суғур куни” маросимларидан бири бўлса-да, Панксатонидаги тадбир энг машҳури ҳисобланади. Хусусан, АҚШ Конгресс кутубхонаси Панксатонида суратган олинган “Суғур куни” фильмини 2015 йилда Миллий кино реестрига киритилган.


Шу ўринда савол туғилади: “Суғур куни” шунчалик ўйлаб топилган мантиқсиз томошами ёки унда зиғирча бўлсада, ҳақиқат борми?


Гарчи 135 йилдан бери нишонланиб келаётган бўлсада, аксарият ҳолларда суғурнинг ҳатти-ҳаракати об-ҳавога мос келмайди. Жумладан, АҚШ Миллий иқлим маълумотлари маркази ва Канада метеорология хизмати томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, 2011 йилдан 2020 йилгача машҳур суғур Фил Панксатони прогнозларининг фақат 50 фоизи тўғри чиққан.


Байрам дунёга қандай машҳур бўлди?


Шубҳасиз, 1993 йилда экранларга чиққан, ёшлигимиздан томоша қилиб келганимиз “Суғур куни” фильми сабаб. Ушбу фильмда бош қаҳрамон бир кунни қайта-қайта яшайди. У дунёда чексиз такрорланишни биладиган ягона одамдир ва қўрқув, чалкашлик, исён ва умидсизлик ҳужумларини бошдан кечириб, у ўз табиатига хос бўлмаган нарсани қилишни бошлайди - бошқача яшашни ўрганади. Бундан келиб чиқадики, фильмда фақат юмор ва саргузашт эмас, фалсафийлик ҳам бор.


Машҳур актёр Билл Мюррей фильм бош қаҳрамони Фил Коннорс меланхолик, пессимист ва ўзини бошқалардан ақлли ҳисоблайдиган инсон. У ўзини, ўз касбини, ҳамкасб дўстларини, ҳатто бутун инсониятни ёқтирмайди. Унинг бир вақтга қайта-қайта саёҳат қилиши ажойиб метафорадир. Бу ҳар доим имконият берилсада, қайта-қайта бир хил хатони такрорлайдиган инсоният тақдирига ишора қилади.


Соҳибжамол Энди Макдауэлл ҳам қатнашган фильмнинг муваффақияти сабаб тилимизда “Суғур куни” (“День сурка”) деган атама пайдо бўлди. Бу айнан байрамни эмас, зерикарли муаммоларга тўла, бир хил ўтувчи, ўхшаш муаммо ва маиший ташвишлардан иборат кунларни ифодаловчи тушунчага айланди.


Дарвоқе, бугун 2 февраль, яъни Суғур куни. Шундай экан, ҳаётингизни “Суғур куни”га айлантирманг ва катта ўзгаришлар учун ҳаракатни бошланг.


Аброр Зоҳидов
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар