Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 08:00

    +19 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 08:00

    +19 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +17 +20

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +17 +20

  • Dushanba, 20

    +14 +20

  • Seshanba, 21

    +15 +20

  • Chorshanba, 22

    +16 +20

  • Payshanba, 23

    +17 +20

  • Juma, 24

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Дунёнинг энг ақлли одамларидан бири — Уильям Сайдиснинг аянчли тақдири

У моҳир математик, тилшунос ва юқори ақлий қобилиятга эга шахс эди. Бор-йўғи 18 ойлигида The New York Times газетасини ўқий олган, саккиз ёшга киргунга қадар тўртта китоб ёза олган. IQ даражаси эса 250 дан 300 гача баҳоланган (юқори даража). Шундай қобилиятларга эга бўлсада, вундеркинд Уильям Жеймс Сайдиснинг ҳаёти қисқа ва ғамғин кечди, фавқулодда истеъдод уни бахтли қила олмади. Ёшлигида “портлаган” истеъдод атиги 46 йил умр кўрди, ўзининг имкониятларини тўлиқ намоён этмади.
Колумнистлар
634 13:44 | 17.12.2023 13:44


Унинг илдизлари Украинага бориб тақалади


Жеймс Сайдис 1898 йилда Нью-Йоркда дунёга келган. Отаси Борис Сайдис Россия империясига қарашли Бердичев шаҳрида, яҳудий оиласида туғилганди. (Бердичев ҳозирги Украина ҳудудига тўғри келади). У психолог бўлиб, Зигмунд Фрейдни жуда ёмон кўрарди ва унинг ғояларини танқид қиларди. Ўз ватанидаги тазйиқлар туфайли Борис АҚШга кўчиб келиб қўним топишга мажбур бўлди.


АҚШга келган Борис боласини ақлли ва кучли қилиб ўстиришга қарор қилди. Жеймс фавқулодда билимдон чиқди, олти ёшида у бир йилдан камроқ вақт ичида етти йиллик мактаб дастурини тамомлаб, Бостон мактаб ўқитувчиларини ҳайратда қолдирди.


Саккиз ёшида Уильям олтита чет тилини ўрганиб олди: француз, немис, лотин, иброний, юнон, рус тиллари. У шунингдек, "Вендергуд" деб атаган ўз тилини ҳам ўйлаб топди.


Борис ўғлининг заиф нуқтаси математика дея ўйларди. Ушбу фанни ўрганишга ёрдам бериш учун отаси Уильям билан уни ҳаётда амалий қўллаш нуқтаи назаридан муҳокама қилди. Натижада 12 ёшида йигит ўн иккилик саноқ тизимига асосланган логарифмлар жадвалини ишлаб чиқди.


Гарвардга ўқишга кирган болакай


Нуфузли Гарвард университетига киришда Уильям тўққиз ёшидаёқ муваффақиятга эришган. Аммо қабул комиссияси бола руҳий жиҳатдан талабаликка тайёр эмас деган қарорга келди ва кутишни таклиф этди. Бу орада журналистлар Сайдисни тинчини бузишди: уларнинг айримлари болакайнинг порлоқ келажагидан бонг урса, айримлари “Уильямни болаликдан маҳрум этган” ота-онасини танқид қилишарди.


Ниҳоят вундеркинд 11 ёшида Гарвардга кирди ва 16 ёшида уни имтиёзли диплом билан тугатди. Аммо улғайган сари унда одамлар билан мулоқот қилишда муаммо туғила бошлади. Мактабда у синфдошлари билан ўзаро мулоқотда қийналмасди, университетда курсдошлари билан орада жарлик ҳосил бўлди. Талабалар ўта ақлли билимдонни кўп мазах қилишарди. Шу даврда Сайдис оила қурмаслигини ва ёлғиз яшашни исташини эълон қилди.


Фаолият


Гарвардни тугатгач ёш йигитча Техасдаги Райс университетида ўқитувчи ёрдамчиси бўлиб ишга кирди, аммо фаолият узоққа бормади. Ўзидан ёш йигитнинг дарс беришига чидолмаган талабалар уни ҳақорат қилишди, Сайдис эса буни қабул қила олмади.


Шундан сўнг, у яна илмга қайтишга уринди, Гарвард ҳуқуқ мактабига кириб уни чала ташлаб кетди, сиёсатга қизиқиб Биринчи май намойишларида қатнашди, ҳатто 18 ой қамоққа ҳам ҳукм қилинди. У социализмга қизиқиб қолган ва Россиядаги воқеалардан таъсирланганди. АҚШ ҳукумати эса ушбу ғояларни қўлловчиларга қаттиқ чоралар кўришни бошлаганди. Оқибатда Сайдисни руҳшунос ва психолог бўлган отаси қутқариб қолди ва уни гуёки шифохонага даволаш учун жойлаштирди.


Уильямнинг кейинги йиллари деярли номаълум ҳолда ўтди: у кичик компанияларга бухгалтер сифатида ишга қабул қилинди ва кимдир унинг ўтмиши ҳақида билиши биланоқ, у ҳамма нарсани ташлаб, бошқа шаҳарга кетиб қолаверди.


Нохуш якун


Улғайиб борган сари Уиялм Сайдис ёлғизланаверди. У кўп яқинлари билан алоқаларни узди, матбуотдан бекинишга ҳаракат қиларди. Баъзан ишсизлик нафақасини олиб, кун кўрарди. Ҳатто у инсултдан жон берган отасининг дафн маросимига ҳам бормаганди.


Умрининг охирларида Уильям ўз ҳаёти ҳақида ёзадиган нашрлар билан ўчакишиб қолди. Газеталар бир пайтлар ёрқин келажаги башорат қилинган вундеркинднинг аянчли ва ожиз ҳолати ҳақида ёзарди. The New York Herald Tribune ёзади: “1909 йилги вундеркинд ҳозир ҳафтасига бор-йўғи 23 доллар эвазига ҳисоб машинаси оператори бўлиб ишлаяпти...”.


Умрининг ниҳоясида Сайдис транспорт тизимига қаттиқ қизиқиб қолди. У транспорт билетларини тўплар, соҳа бўйича мақолалар чоп этарди.


Уиялм Сайдис 1944 йилда, худди отаси каби инсултдан вафот этди. Аниқроғи, унинг жасадини ижара уй хоналарининг биридан топишди. У 46 ёшда эди, отаси эса 56 ёшидан вафот этганди.


Сайдис ҳақида эрта ривожланишнинг ажойиб намунаси сифатида кўплаб китоблар ёзилган; уларнинг кўпчилиги отаси томонидан ёзилган ва бошқа таниқли, энг машҳурлари Авраам Сперлинг ва Эми Уоллеснинг асарларидир. Уильям Сайдиснинг ўзи тўртта тўлиқ метражли илмий асар, тўртта рисола, 13 та мақола, тўртта даврий нашр (36 та сон), 89 та ҳафталик журналга мақолалар ёзган.


Унинг мероси бутун дунёда ҳали ҳам қўлланиладиган абадий календарни ўз ичига олади. “Тирик ва ўлик”, “Таржималар тўпламига оид эслатмалар”, “Қабилалар ва давлатлар” китобларини бугунги кунда АҚШ дўконларидаги китоб жавонларида топиш мумкин.


Уильям Сайдис ижтимоий ҳодисалар ва уларга таъсир қилувчи омиллар ҳақида кўплаб мақолалар ёзган. Унинг ҳаёти давомидаги асарларининг аксарияти тахаллуслар остида чоп қилинган ва нашр этилмаганлари унинг синглиси Ҳелена Сайдисга қолган, унинг саъй-ҳаракатлари билан Уильямнинг вафотидан кейинги барча асарлари нашр этилди.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар