Тунги фожиа: Навоийда мактаб ўқувчиси ЙПХ ходими ўлимига сабаб бўлди
Жорий йилнинг 19 январь куни тунги соат 1:45 да Навоий шаҳрида даҳшатли воқеа рўй берди. 2008 йилда туғилган, 8-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси бўлган С.М. отасига тегишли бўлган Kia Sonet машинасини тунги вақтда давлат рақамисиз, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмай бошқариб юрган.
Ислом Каримов кўчасида хизмат олиб бораётган Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл-патрул хизмати инспектори Жасуржон Муҳаммадов уни тўхтатмоқчи бўлганида, ёш йигит ходимни машинаси билан уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада Жасуржон Муҳаммадов ҳаётдан кўз юмган.
Жасуржон Муҳаммадов 1993 йилда туғилган, икки фарзанднинг отаси эди. У 2017 йилдан буён ички ишлар органлари тизимида хизмат қилиб келаётган эди.
Ҳозирда Навоий шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу фожиа бизга йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш муҳимлигини яна бир бор эслатиб қўйди. Ёш авлодни жавобгарлик ва қонунга бўйсуниш руҳида тарбиялашга аввало, ота-она, маҳалла-куй ҳамда барчамиз бирдек масъулмиз.
Умид Худойқулов
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0