Валюта UZS
  • USD

    11 985.1012.75

  • EUR

    13 923.0971.08

  • RUB

    148.861.34

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +6 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 15-November

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +6 C

  • Shanba, 15

    +11 +20

  • Yakshanba, 16

    +9 +20

  • Dushanba, 17

    +13 +20

  • Seshanba, 18

    +12 +20

  • Chorshanba, 19

    +11 +20

  • Payshanba, 20

    +8 +20

  • Juma, 21

    +7 +20

  • Shanba, 22

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Америкалик “Аҳмадбой”: 150 йилга қамалган фирибгар

Унинг ёлғон схемаси ва етказган зарарини дунёдаги энг улканларидан деса бўлади. Суд Бернард Мэдоффни 150 йиллик қамоққа ҳукм этди. Аммо инсоният абадий эмас, айбдор бу муддатни тўлиқ ўтай олмаслиги аниқ эди.
Колумнистлар
136 15:10 | 14.11.2025 15:10

2020 йил февраль ойида Мэдофф соғлиғи ёмонлашгани сабабли шартли равишда озодликка чиқиш учун ариза берди. У 18 ойгина умри қолганини айтган, чунки Бернард буйрак касаллигидан қаттиқ азият чекаётганди. Бироқ, у озод қилинмади. 2021 йил апрель ойида эса маҳкум қамоқда вафот этди. У 82 ёшда эди.
Хўш, нега унга шафқат қилинмади?


Бернард Мэдофф 1938 йилда Нью-Йоркнинг Квинс туманида туғилган. Унинг отаси Ралф спорт моллари дўконини бошқарган, бироқ 1950-йилларнинг бошларида, Бернард ҳали ўсмирлик чоғида бизнес банкрот бўлган. Мэдофф қамоқдан туриб интервью берган журналист Стив Фишманнинг сўзларига кўра, муваффақиятсиз бизнесдан сўнг биржа брокерига айланган отаси буниям уддалай олмагани учун Бернард ҳар қандай харажатдан қатъий назар муваффақиятга эришишга қарор қилган. Ўрта мактабдан сўнг, Мэдофф Алабама университетида бир йил ўқиди, аммо охирида Нью-Йоркдаги Ҳофстра университетини сиёсатшунослик факультетида тамомлади. Кейин у Бруклин юридик факультетида қисқа муддат ҳуқуқни ўрганди.


Ўқишни битиришидан бир йил олдин Бернард ўзининг ўрта мактабидаги қиз дўсти Рутга уйланди. У фонд бозорида ишлаган ва 1960 йилда у билан бирга Bernard L. Madoff Investment Securities инвестиция фирмасига асос солган. Ўша пайтда бўлажак “қаҳрамон” 22 ёшда эди. У биржадан ташқари сотиладиган арзон қоғозларни сотиб олди. У аста-секин йирик савдоларга ўтди. Унинг Madoff Securities брокерлик фирмаси 1970-йилларнинг бошида биринчи электрон фонд биржаси NASDAQ`ни ишга туширишда иштирок этганди. Мэдофф фирмаси биринчилардан бўлиб фонд биржаларида савдо қилиш учун компьютер технологияларидан фойдаланган. Бернард ҳатто NASDAQ раиси сифатида уч марта - 1990, 1991 ва 1993 йилларда ишлаган.


Уддабурон йигит Нью-Йорк ва Флорида штатида жойлашган Палм-Бичдаги бадавлат ва нуфузли бизнесменлар билан яқин дўстлик алоқаларини ўрнатди. У бойларни инвестор сифатида жалб қилди, уларга яхши даромад берди ва янги мижозларни жалб қилиш учун уларнинг ижобий тавсифларидан фойдаланган. Мэдоффнинг маблағлари ҳаммани инвестор сифатида қабул қилмади, бу эксклюзивлик ва обрў-эътибор муҳитини яратди.


Терговчиларнинг таъкидлашича, катта ёлғон, яъни Мэдоффнинг Понци схемаси 1980-йилларда пайдо бўлган. Бернард “Понци схемаси”ни бошқарган - бунда дастлабки инвесторларга пуллар янги инвесторлар оқими ҳисобидан тўланган. У Шимолий Америкага кўчиб ўтган италиялик авантюрист Чарлз Понци шарафига номланган. Понци 1920-йилларнинг бошларида у юзлаб жабрдийдаларни алдашга муваффақ бўлган ва унинг схемаси бир йилдан ортиқ давом этганди.


Бернард сармоядорларининг пуллари ҳам Мэдоффнинг тўловларига, шунингдек, эҳтимол, унинг оиласи ва дўстларига кетган. Минглаб мижозлар пихини ёрган тадбиркорга 19 миллиард долларни ишониб топширдилар. Ишда сохта ҳужжатлардан усталик билан фойдаланилган, натижада шўрлик инвесторлар ўз ҳисобларида қарийб 65 миллиард доллар борлигига ишонишган. Умуман олганда, 37 мингдан ортиқ одам фирибгарлик қурбонига айланди. Бернард мижозларга бозорнинг кўтарилиши ва тушиши пайтида тахминан 12 фоиз барқарор даромадни ваъда қилди. Бой мижозлар ҳисоблари учун ўртача йиллик даромад ўн йилдан ортиқ вақт давомида 15 фоизни ташкил этган.


Ўрмонга ўт кетса, хўл ва қуруқ баравар ёнади деганларидек, Мэдоффнинг мижозлари орасида оддий одамлар ҳам, казо-казолар ҳам бор эди. Айримлари фирибгарликка алоқадорлигини ошкор қилмади. Айниқа машҳур режиссёр Стивен Спилбергнинг Wunderkinder хайрия жамғармаси катта зарар кўрди, бироқ йўқотилган аниқ маблағ миқдори ошкор қилинмади. Бошқа баъзи машҳур жабрдийдалар ўз йўқотишлари ҳақида жамоатчиликка очиқдан очиқ чиқиш қилдилар. Улар орасида актёрлар Кэвин Бекон ва Кайра Седгвик ҳам бор. Улар Мэдофф фондларига сармоя киритиб, миллионлаб доллар йўқотишди. “Биз нима борлигини ва нима йўқотганимизни тезда англай олдик. Ва бу энг асосий нарсалар - болалар, соғлик, севги, яхши уй эди. Шундай қилиб, биз буни бирга бошдан кечирдик. Мен ҳозир Мэдофф ҳақида умуман ўйламайман”, деди Бекон The Guardian нашрига берган интервьюсида. Унинг сўзларига кўра, ҳақиқий қурбонлар бор-будини йўқотганлардир.


Los Angeles Times газетасининг ёзишича, Dreamworks Animations бош директори Жеффри Каценберг 20 миллион доллар йўқотган. Актёр Жон Малкович 2 миллион доллар, телебошловчи Ларри Кинг эса 700 минг долларидан жудо бўлган. Тинчлик учун Нобел мукофоти лауреати Элие Визел ва унинг рафиқаси бутун жамғармаларидан — 12 миллион доллардан, шунингдек, ўзларининг нотижорат ташкилоти — Elie Wiesel Foundation for Humanity жамғармасидаги 15 миллион доллардан мосуво бўлдилар. Визелнинг айтишича, уни Мэдофф билан 50 йилдан бери дўст бўлиб келаётган “бой, ишончли дўсти” таништирган.


Молиявий таҳлилчи Гарри Маркополос бир неча бор АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига (SEC) Мэдоффнинг фирибгар экани ҳақида далилларни тақдим этган. Аниқроғи, 2005 йилда у батафсил текширув ўтказган. Ўз навбатида SEC Мэдофф фирмасини камида беш марта текширган ва ҳеч қачон қонунбузарлик топа олмаган.


Молиявий пирамида 2008 йилнинг охирида, айни глобал иқтисодий инқироз авж олаётган пайтда фош бўлди. Сармоядорлар ўз пулларини қайтариб олишни хоҳлашди, Мэдоффда эса маблағ йўқ эди. Охир-оқибат Бернард ўз оиласига бу схемани уюштирганини тан олди. Фирмада ишлаган ўғиллари Марк ва Эндрю отасини федерал ҳокимиятга топширди ҳамда эртаси куни у ҳибсга олинди.


Жабрланувчилар дастлабки инвестицияларда тахминан 20 миллиард доллар йўқотишди ва жами йўқотишлар “қоғоз бойлик” шаклида 65 миллиард долларга баҳоланди – бу барча рўйхатга олинган активларнинг қиймати эди. 2009 йилда фирибгар 11 та банд бўйича айбини тан олди, жумладан, қимматли қоғозлар бўйича фирибгарлик, пул ювиш ва SEC ташкилотига сохта ҳужжатлар тақдим этиш шулар жумласидан эди. Судья унинг хатти-ҳаракатларини “фавқулодда ёвузлик” деб баҳолади ва Бернардни 150 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бернард қилган жиноятларидан тавба қилганини айтди. Умуман олганда, суд Мэдоффга жабрланган мижозларига тахминан 17 миллиард доллар тўлашни буюрди.


Кўнгилсизликлар шу билан тугамади. Отаси ҳибсга олинганидан икки йил ўтгач, Марк ўз жонига қасд қилди. Мэдоффнинг рафиқаси Рут, эри қамоққа ҳукм қилинганида бор бойлигини топширишга мажбур бўлди. У эри билан алоқани узиб, Коннектикут штатига кўчиб кетди.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар