Валюта UZS
  • USD

    11 985.1012.75

  • EUR

    13 923.0971.08

  • RUB

    148.861.34

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +6 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 15-November

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +6 C

  • Shanba, 15

    +11 +20

  • Yakshanba, 16

    +9 +20

  • Dushanba, 17

    +13 +20

  • Seshanba, 18

    +12 +20

  • Chorshanba, 19

    +11 +20

  • Payshanba, 20

    +8 +20

  • Juma, 21

    +7 +20

  • Shanba, 22

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Етти ёшида беморни операция қилган “кичкина табиб”

Дунё фавқулодда истеъдодли болаларга кўп гувоҳ бўлган. Шулардан бири ҳинд диёрида туғилиб-ўсган Акрит Жасвалдир. У икки ёшида ўқишни ўрганган, тўрт ёшида Шекспир асарларини ўзлаштирган, беш ёшида эса тиббиётга жиддий қизиқиб қолганди. Акрит Пран Жасвал ўз вақтида дунёдаги энг ёш шифокорга айланди. Етти яшарлик вақтида Акрит ўзидан бир ёш катта қизга ёрдам бериб, уни муваффақиятли операция қилди.
Колумнистлар
385 10:44 | 28.10.2025 10:44

Акрит 1993 йилда Ҳимачал-Прадеш штатида, аниқроғи Нурпурда, 10 000 аҳолиси бўлган қишлоққа ўхшаш кичик шаҳарчада туғилган. Боланинг ота-онаси ўғли қобилият жиҳатдан тенгдошларидан анча олдинда эканини пайқашди: у тўққиз ойлигиданоқ юра бошлади, ўн ойлигида гапира бошлади. Бир ёшга тўлганда, у уйдаги барча жараёнларни тушуна бошлаган ва мулоқотга киришишга улгурганди. Бир йилдан кейин у хатларга қизиқа бошлади. “Акрит ўқишни жуда тез ўзлаштирди. Алифбони ўргангач, биз унга сўз бирикмаларини ўргатдик ва у ёзишни бошлади. У икки ёшда эди!”, деганди боланинг онаси Ракша Кумари Жасвал матбуот вакилларига.


Икки ёшга келиб, бола аллақачон катталар каби ўқиш ва ёзишни бошлади. Тўрт ёшида у Шекспир ижодини бошидан охиригача ўзлаштирди. Унинг онаси инглиз тили ўқитувчиси бўлиб, болага катта ўқувчиларига мўлжалланган китобларини берди. “Бир куни ўғлим инглиз адабиёти талабалари учун мўлжалланган шеърни ўқиётганини эшитдим. Талабалар буни ёдлай олмасди, лекин Акрит эслай олади, дейди Ракша.


Акрит беш ёшида ўйинчоқлар ўрнига математика, кимё, физика, биология ва анатомия бўйича дарсликларга эга бўлди. Айниқса, биология ва анатомия дарсликларига қизиқарди. Болакай олти ёшга тўлганда, ота-онасини таниган шифокорлар унга таълим мақсадида шифохоналарга боришга, иш жойидаги ходимларни кузатишга ва воқеаларни чуқур ўрганишга рухсат беришди. Барча профессионал адабиётларни ўқиган ва бир вақтнинг ўзида маҳаллий шифохоналар ҳақиқатини тушунган бола врачларга ҳам, беморларга ҳам қаттиқ қизиқиб қолди.


Ғайриоддий боланинг тиббиётни яхши тушунгани ҳақидаги гап бутун маҳаллага тарқалди ва одамлар ундан ёрдам ва маслаҳат сўраб, уй ҳайвонларини, ҳатто болаларини ҳам олиб кела бошладилар. Акрит камбағал жамиятда яшагани ва профессионал тиббиётга қодир бўлмаганларга ёрдам бергани учун унинг олдига келувчилар кўп эди.


Бир куни жуда камбағал оила унга жиддий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Саккиз ёшли қизалоқ гўдаклик чоғида чуқур куйган, бунинг оқибатида бармоқлари деярли бутунлай бирикиб кетганди. Ота-онаси уни даволашга пули етмай, бемордан бир ёш кичик Ясвалга ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Ниҳоят, Нурпур шифохонасида тажрибали катта жарроҳлар назорати остида 7 ёшли Акрит Ясвал ўзининг илк бор бармоқларини ажратиш операциясини амалга оширди. Бу муваффақиятли ўтди ва боланинг ота-онаси барча иштирокчиларнинг розилиги билан воқеани тўлиқ тасвирга олиб, интернетга жойлаштирдилар.


Операциядан кейин Акритнинг шон-шуҳрати бутун Ҳиндистон ва дунёга тарқалди. Кейинчалик матбуот ёш шифокордан шон-шуҳрат унга таъсир қилганми ва болалигидан айирганми, деб бир неча бор сўради. У бундай даъволарни қатъиян рад этиб, диққат марказида бўлишдан, одамларга ёрдам беришдан ва тинимсиз янги нарсаларни ўрганишдан хурсанд эканлигини таъкидлади. “Мени илм-фан жуда қизиқтирди, чунки у ҳаёт ҳақидаги барча саволларимга жавоб бера олди: бу ерга қандай келдик, нима учун келдик”, деганди Ясвал журналистларга.


8 ёшида Акрит ота-онасига шифокор бўлишни хоҳлаётганини айтди, чунки у саратон касаллигини даволаш бўйича бош қотираётганди. Унинг отаси Кулвант Сингх Жасвал Ҳиндистондаги турли тиббиёт муассасаларига ҳужжат топшира бошлаган, бироқ ҳеч ким бундай ёш талабани қабул қилишни истамаган, айримлар эса унинг онкологияга ихтисослашиш режаларига шубҳа билан қарашган.


Жасвал саккиз ёшга тўлганида, ота оилани тарк этди ва бола онаси қўлида қолди. Бола 11 ёшида мактаб имтиҳонларини топширди ва 12 ёшида Панжоб университетига қабул қилинди. Ўша йили у Лондон Империал коллежига таклиф қилинди, у ерда унинг IQ даражаси синовдан ўтказилди, қизиққан соҳалари бўйича дарсларга боришга рухсат берилди ва онкология бўйича тиббий интилишлари ҳақида сўров ўтказилди.


“Менинг усулим саратон ҳужайралари ривожланишига ҳисса қўшадиган ғайритабиий генларни ўзгартиришни ва кейин уларни ферментларни фаоллаштириш ёки генотоксик дорилар билан тўғридан-тўғри модификация қилиш орқали муваффақиятли тиклашни ўз ичига олади”, деди Акрит.


Генетик кодни ўзгартириш ғояси назарий жиҳатдан истиқболли бўлиб туюлди, аммо амалда, Нурпурдаги касалхоналар учун, ишлаб чиқиш ва синов харажатлари, ахлоқий муаммолар ва бундай лойиҳаларни амалга ошириш муддати ҳисобга олинса, бу утопияга яқин эди. Бундан ташқари, Акритнинг ғояларига ўхшаш тадқиқотлар ўша пайтда Европа ва АҚШда аллақачон олиб борилган, яъни у қайсидир маънода “ғилдиракни қайта ихтиро қилган”.


13 ёшида кичик даҳо Опра Уинфри шоусига таклиф қилинди, америкалик телеюлдуз ундан ютуқлари ва режалари ҳақида батафсил сўради, уни “кичкина даҳо” деб атади. Шундан сўнг боланинг мухлислари билан бир қаторда танқидчилари ҳам кўпайиб кетди. Интернет асрида ҳар ким очиқчасига гапириши мумкин ва Акрит шоудаги нутқи ҳақида номақбул изоҳларни ўқиди. Аммо ёш вундеркинд бу фикрлардан хафа эмаслигини билдирган. Уйга қайтгач, йигит тиббий соҳадаги ўқишни давом эттиришни режалаштирган, бироқ Ҳиндистонда тўрт йиллик стажировканинг эквиваленти бўлган MBBC дастурига қабул қилинмагач, у фикридан қайтган. “Ҳиндистон Тиббиёт кенгаши менга жуда ёшлигим учун ҳали шифокор бўла олмаслигимни айтди. Улар менга қўпол муносабатда бўлишди. Мен хонадан чиққач, шифокор бўлиш ҳақидаги фикримни ўзгартиргандим”, деди Акрит ўз интервьюсида.


23 ёшида Акрит Канпур шаҳридаги Ҳиндистон технология институтида биоинженерия бўйича магистрлик даражасини олди. Акрит Жасвал ҳозир 32 ёшда, Phd даражаси ва бир қанча фармацевтика патентларига эга. У биоинженерия, фармакология ва тиббиётнинг турли соҳаларини ўрганади, бир кун келиб саратон касаллигини даволашни орзу қилади. Аммо тан олиш керакки, танқидчилар ҳақ эди: инсон танаси мураккаб тизим бўлиб, Жасвалнинг болаликдаги ғоялари нафақат такомиллаштириш, балки кўп йиллик тажриба ва изланишларни ҳам талаб қилади. “6 ёшимдан бери касалхоналарда оғриқдан азоб чекаётган сон-саноқсиз одамларни кўрдим. Бу менинг тиббиётга бўлган иштиёқим ва саратон касаллигини даволашга қизиқишимнинг асосий сабаби”, - дейди доктор Ясвал.


Инсоният мўъжизаларга ишонади. Тиббиёт келажаги деб ҳисобланган Акрит Жасвал маълум муддат мўъжиза ва умид вазифасини бажарди. Ҳиндистонлик вундеркинд крикет томоша қилишни ёқтиради ва ўқитувчилик билан ҳам шуғулланади. Унинг битта илмий орзуси бор: бир кун келиб динозаврни клонлаш ва уни парваришлаш.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар