Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 904.91-15.57

  • EUR

    13 443.047.03

  • RUB

    126.51-3.66

+0C

+0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+0c

  • Hozir

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    +0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 03-January

+0C

  • Hozir

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    +0 C

  • Juma, 03

    +0 +20

  • Shanba, 04

    +0 +20

  • Yakshanba, 05

    +2 +20

  • Dushanba, 06

    +3 +20

  • Seshanba, 07

    +6 +20

  • Chorshanba, 08

    -3 +20

  • Payshanba, 09

    -2 +20

  • Juma, 10

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

АҚШ сайлов тизими қандай тузилган?

АҚШда 5 ноябр — президент сайлови куни, бошқача айтганда, мамлакат халқи демократ Камала Ҳаррис ёки республикачи Доналд Трампга овоз бериш имкониятига эга сўнгги сана. Аммо шу куни ёки эртасига ҳам ким президент бўлганини билолмаймиз. Чунки Қўшма Штатлар сайлов тизими мураккаб ва узоқ жараён, бутун бошли шоу. Ана шу томошада умумхалқ сайловидан кейин танловчилар катта саҳнага чиқишади.
Сиёсат
338 18:02 | 01.11.2024 18:02

Хўш, танловчилар кимлар, улар қандай пайдо бўлган ва умумхалқ овози натижаларини қандай ўзгартира олишади, шунга тўхталамиз.


Танловчилар қандай пайдо бўлган?


АҚШ сайлов тизими давлат раҳбари парламент ёки умумхалқ овоз бериши йўли билан сайланадиган дунёдаги аксарият сайлов моделларига ўхшамайди, балки буларнинг “гибриди” десак сал яқин келамиз. Америкача сайловнинг бошқалардан фарқи мамлакат аҳолиси ва Конгресс ўртасида “воситачи”лик қилувчи танловчилар ҳайъатида акс этади. Яъни давлат раҳбари халқ ва ўша халқ вакиллари — танловчилар томонидан икки карра сайланади.


Қўшма Штатларнинг асосчи-оталари ўз даври учун “сих ҳам, кабоб ҳам куймайдиган” ечимни ўйлаб топганди: биринчидан, АҚШнинг сайланган президенти парламентарийларга қарам бўлиб қолишининг олди олиш, иккинчидан, XVIII асрда аҳолининг катта қисмини ташкил этувчи саводи паст халқ популистни сайлашига йўл қўймасликка уринишган.


У пайтларда АҚШда ҳозиргидек кучли сиёсий партиялар ҳам, шошилинч маълумот олинадиган тезкор алоқа воситалари ҳам бўлмаган. 1787 йилнинг 6 сентябрида “Филаделфия Конвенти” номи остида ҳам машҳур Конституцион Конвентда танловчилардан фойдаланиладиган сайлов тизими тасдиқланди.


Тизим қандай ишлайди?


АҚШ президентлигига ким сайланганини 5 ноябр — сайлов куни билолмаймиз. Сайлов муддатидан олдин бошлаб юборилган, 5 ноябр — мамлакат аҳолиси овоз бериши учун сўнгги кун, холос. Масалан, АҚШ президенти Жо Байден 28 октябр куни Ню-Касл (Делавэр штати)даги сайлов участкасида ўз овозини берди. CNN ёзишича, давлат раҳбари қарийб 40 дақиқа навбат пойлаган.


Шу куни эълон қилинадиган натижалар халқ кимни сайлаганини кўрсатади. Аммо АҚШ сайлов тизимида сўнгги ва ҳал қилувчи овозни танловчилар беришади. Мамлакат штатлари ва Колумбия округи (пойтахт Вашингтоннинг расмий номи) вакиллари — жами 538 нафар танловчи Оқ уйга ким киришини ҳал қилади. Бу ҳайъат партиялар функционерлари, собиқ сиёсатчилар ва фаоллардан иборат. Улар ҳар бир штат партия қўмиталари томонидан “Х кун”, яъни сайлов кунига қадар қадар сайланади, бу рўйхатни республикачилар ҳам, демократлар ҳам тақдим этади.


Кўп штатларда “Барчаси ғолибники” қоидаси бор. Яъни бирон-бир штатда АҚШ аҳолисининг энг кўп овозини тўплаган номзод ўша штатдаги танловчиларнинг ҳам барча овозларини олади. Фақат Небраска ва Мэн истисно: бу штатларда ҳайъат овозлари пропорционал тақсимланади — аҳоли кимга қанча овоз берган бўлса, танловчиларнинг овози ҳам шунга мос келади.


Штатларнинг танловчилари сони аҳолиси сонига қараб ҳар-хил. Уларнинг сони штатнинг Конгресс икки палатасидаги вакиллари сонига мос келади, парламентда вакили бўлмаган Вашингтон номидан уч танловчи қатнашади. Энг кўп танловчиларга эга ҳудудлар — Калифорния (54), Техас (40), Флорида (30) ва Ню-Йорк (28). Энг кам танловчилар (уч нафардан) — Аляска, Вайоминг, Вермонт, Делавэр, Шимолий Дакота ва Жанубий Дакотадан, чунки бу штатларнинг аҳолиси жуда оз.


“Барчаси ғолибники” қоидасига қарамасдан, танловчилар ўз штатлари аҳолиси каби овоз бермасликлари мумкин. Бунақаларни “ишончсиз танловчилар” дейишади, бироқ уларга қўлланадиган энг катта жазо — 1 минг доллар. Масалан, 2016 йилда 10 нафар танловчи “ўз” номзодига овоз бермаганди. Доналд Трамп ғалаба қозонган ўша сайлов якуний натижаларига бу унча таъсир кўрсатмаганди.


Оқ уйдаги Овал кабинетни эгаллаш учун номзод 538 нафар танловчининг камида 270 овозини олиши шарт.


Нима учун бундай қилинган?


Бу тизимни кўпчилик танқид қилади. Тўғрида, наҳот АҚШдек ривожланган мамлакат замонавий имкониятлардан фойдаланиб, ўз аҳолисининг танловини аниқлай олмаса? Ёки шундай катта давлатда аҳоли сонига ҳисоблаганда кам овоз олиб ҳам президент бўлиб кетишни қандай тушуниш мумкин? Айнан шунақаси ҳам кўп бўлган: масалан 2000 йилдаги сайловларда Жорж Буш ўз рақиби Алберт Гордан умумаҳоли фоизи ҳисобида кам овоз олгани оздек 50 фоиздан кам овоз олгани ҳолда президентликка сайланган. Қизиғи, бу ғолиб мағлубдан кам овоз тўплаган ҳолда президент бўлган 4-ҳолат, 50 фоиздан кам овоз тўплаган ҳолда ғолиб бўлган 18-ҳолат эди.


Хўш, нега шундай? Юқорида айтилганидек, президентлик сайловлари илк йўлга қўйилган йилларда бир тарафдан аллақандай популистлар содда халқни алдамаслиги олди олинган бўлса, иккинчи томондан ҳамма ҳам сайловларга бора олмас, борганда ҳам саводсизлиги туфайли аниқ қарорга кела олмасди. Шу каби сабаблар силсиласида ҳудудларнинг ишончли вакилларини сайловларга жўнатиш тизими йўлга қўйилган.


Нега деярли ҳамма саводли ва сайлаш имконияти бўлган ҳозирги даврга келиб ҳам бу тизимдан воз кечилмаяпти? Чунки АҚШ ривожланганлик билан бирга давлатчилик анъаналарига ўта содиқ, ҳануз илк конституция асосларига амал қилиб келаётган мамлакат ҳисобланади. Қолаверса, тизимни ўзгартириш олдинги сайловларга нисбатан соя солиб қўйиши мумкин.


Кимлар АҚШ президенти бўла олади?


Қўшма Штатларда президент сайловида қатнашиш шартлари жуда оддий. Қуйидаги талабларга мос ҳар ким номзодини қўйиши мумкин:


  • АҚШда камида 14 йил яшаганлар;
  • 35 ёшдан ошганлар;
  • АҚШда туғилганлар.

Масалан, миллиардер Илон Маск АҚШ президентлигига номзодини қўя олмайди, чунки Жанубий Африкада туғилган. Қизиғи, судланганлар номзод бўлишга ҳақли. Ҳар- хил жиноий ишларга аралашиб қолган Доналд Трампга ўхшаганлар учун бу айни муддао.


Сиёсатчилар ўз партиялари томонидан илгари сурилади, кейинчалик номзод номи миллий қурултойларда тасдиқланади. Бироқ бунгача улар праймериз ва кокуслар — ҳар бир штатда ўтадиган бирламчи президентлик сайловларида қатнашади. Якунда миллий қурултой делагатларининг овози билан партиянинг президентликка ягона номзоди ва вице-президентликка (уни президентликка номзоднинг ўзи танлайди) номзод тасдиқланади.


Мамлакат аҳолиси 5 ноябрда овоз бериб бўлганидан сўнг, “декабрнинг иккинчи чоршанбасидан кейинги сешанба куни” барча штатлар пойтахтларида ғалаба қозонган номзоднинг партияси вакиллари — танловчилар йиғилишади ва овоз беришади, натижалар Конгресс Сенатига тақдим этилади. Бу йилги сайловчи-танловчилар куни 17 декабрга тўғри келади.


Фақат 2025 йилнинг 6 январига бориб, Конгресс танловчиларнинг овозларини ҳисоблаб, ғолиб номини эълон қилади. Айнан шу босқичда 2021 йилда Трамп Байденга мағлуб бўлган ва унинг тарафдорлари Капитолийга ҳужум уюштирганди. АҚШнинг янги президенти инаугурация маросими 2025 йилнинг 20 январ куни ўтказилиши белгиланган.


Тебранувчи штатлар


АҚШнинг кўп штатлари “кўк” (демократлар тарафдорлари) ва “қизил” (республикачилар тарафдорлари) тусга эга, яъни аксарият сайловчилар кимга овоз бериши олдиндан маълум. Аммо демократлар ва республикачиларни бирдек қўлловчи штатлар ҳам бор. Айнан шуларни “тебранувчи штатлар” дейишади, президентликка номзодлар ўшаларнинг овози учун кўпроқ курашишади.


Тебранувчи штатлар сони ҳозир еттита:


  • Аризона;
  • Висконсин;
  • Жоржия;
  • Мичиган;
  • Невада;
  • Пенсилвания;
  • Шимолий Каролина.

Ҳозир буларнинг бештасида Доналд Трампнинг имконияти яхши баҳоланмоқда, бироқ Камала Ҳаррис билан ўртадаги фарқ жуда оз. Trafalgar Group ўтказган сўнгги сўровга кўра, Аризонада собиқ президентни қўллаш 48,1 фоиз, амалдаги вице-президентни қўллаш 46 фоиз атрофида. Жоржияда ҳам кўпчилик Трамп томонида — 48,3 фоиз (Ҳарриснинг имконияти 45,9 фоиз). Пенсилвания (49/48), Висконсин (49/48) ва Шимолий Каролина (50/48) ҳам Трамп устунликка эга.


Bloomberg тадқиқотлари қолган икки тебранувчи штатда Ҳаррисни кўпроқ ёқтиришларини кўрсатмоқда: Мичиган 48 фоиз (Трампга 46 фоиз), Невада 49 фоиз овозини унга бермоқчи, сўнгги штатда Трамп 48 фоизлик озгина фарқ билан ортда қолмоқда.


Ана шунақа мураккабликлардан ўта олгангина президент бўла олади. Кўрамиз.


Аброр Зоҳидов,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид