Бадавлат араб давлатлари нега Ўзбекистонга қизиқиб қолди?
15 апрель куни Тошкентга араб давлатларининг нуфузли делегациялари ташриф буюрди. Яъни, "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" стратегик мулоқотига пойтахтимиз мезбонлик қилди.
Тадбирда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, БАА, Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Саудия Арабистони, Ўмон ва Озарбайжондан нуфузли делегациялар иштирок этди.
Бойлиги ва юқори инвестицион салоҳияти билан ажралиб турадиган араб давлатлари нима учун Марказий Осиёга, хусусан Ўзбекистонга инвестиция киритмоқда? Араб давлатларидан бизнинг оладиган фойдамиз нималардан иборат бўлиши мумкин? Араб давлатларининг минтақамизга инвестиция киритишида АҚШ ва Европа Иттифоқининг таъсири борми?
АҚШ ва Европа Иттифоқи Марказий Осиёда Хитой-Россия ролини пасайтирмоқчи эмасми? Бу ишда улар кўрфаз давлатларидан фойдаланмаяптими? Аслида Араб кўрфази бирлашган Ғарб қўл остида ишламайдими?
Ishonch.uz ушбу саволлар юзасидан сиёсатшунос олим Фарҳод Толипов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Мафтуна Каримова, журналист
Қувончбек Тўраев, монтаж устаси
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0