Покистон электромотоцикллари Ўзбекистон бозорига кириб келиши мумкин
09:51 | 26.11.2026
•9

Катталаштириш
Покистоннинг Air Link компанияси ўз электромотоциклларини Марказий Осиё мамлакатларига, жумладан, Ўзбекистонга экспорт қилиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда компаниянинг минтақавий бозорларга чиқиш режалари доирасида маълум қилинди.
Компания ишлаб чиқараётган электромотоцикллар замонавий техник хусусиятлари ва ҳаракатланиш масофаси билан эътиборни тортмоқда. Хусусан, айрим моделлар бир марта тўлиқ қувватланиш орқали 200 километргача масофа босиб ўта олади.
Агар экспорт режалари амалга ошса, Покистон электромотоцикллари Ўзбекистон бозорида янги муқобил транспорт воситаси сифатида пайдо бўлиши мумкин. Бу эса электр транспорти турларини кўпайтириш ва бозордаги рақобатни кучайтиришга хизмат қилиши мумкин.
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Мақолага муносабат
Биринчи бўлиб овоз беринг
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
10:04 | 26.11.2026
14:13 | 23.11.2026
ИқтисодШавкат Мирзиёев давлат харидларида «энг арзон нарх» тамойилини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди
09:11 | 20.10.2026
17:48 | 06.10.2026
14:48 | 30.09.2026






