Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн доллар ажратади

Маблағлар янги иш ўринлари яратиш, энергетика ва «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тезлаштиришга йўналтирилади.

10:04 | 26.11.2026
•
5
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн доллар ажратади
Катталаштириш

Жаҳон банки Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 800 миллион долларлик молиялаштириш пакетини маъқуллади.
Дастур доирасида 2029–2031 йилларда 275 мингта қўшимча иш ўрни яратиш, хусусий секторни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини ошириш кўзда тутилган.

Шунингдек, 2028 йилгача яна 500 минг киши кенг полосали интернет билан таъминланади. Фермер ва чорвадорларнинг 35 фоизи суғуртага жалб этилади, электр истеъмолчиларининг 15 фоизига хусусий операторлар хизмат кўрсатади.

Маблағлар, шунингдек, хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ташқи савдони рақамлаштириш ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнини тезлаштиришга сарфланади.

«Яшил» иқтисодиёт йўналишида энергия тежамкорлигига 10 миллион доллар хусусий инвестиция жалб қилиш ва қайта тикланувчи энергия қувватини 3 000 МВтга етказиш режалаштирилган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади