Бектемирда тадбиркорлар ва фуқаролар билан навбатдаги учрашув ўтказилди

20:30 | 16.10.2026
•
13
Бектемирда тадбиркорлар ва фуқаролар билан навбатдаги учрашув ўтказилди
Катталаштириш

2026-йил 16-октабр куни Бектемир тумани “Абай” маҳалласида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Ш.Юсупов, Тошкент шаҳар прокурори в.в.б А.Урманов, Бектемир туман ҳокими Н.Абдурахманов ва бошқа масъуллар иштирокида Бектемир тумани ҳудудидаги тадбиркорлар ва фуқаролар билан учрашув ўтказилди.

photo_2026-10-16_17-57-58__2_.jpg

photo_2026-10-16_17-57-58__3_.jpg

Унда туман ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва фуқаролар иштирок этди. Учрашув давомида тадбиркорлар ва фуқароларнинг мавжуд муаммолари, таклиф ва ташаббуслари ўрганилди. Хусусан, улар томонидан тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, имтиёзли кредитлардан фойдаланиш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, аҳоли бандлигини таʼминлаш ҳамда даромад манбаларини кўпайтириш билан боғлиқ турли мурожаатлар билдирилди.

photo_2026-10-16_17-57-59.jpg

photo_2026-10-16_17-57-59__3_.jpg

Мазкур учрашувлар аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммоларини жойида ўрганиш, уларга амалий кўмак кўрсатиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли даромадларини оширишга қаратилган.

“RWS OPTIMUM” МЧЖ раҳбари қум-шағал аралашмасини хомашё сифатида олиш бўйича юзага келган малалар юзасидан мурожаат қилди.

“CHILON LUBRICANTS” МЧЖ раҳбари томонидан учрашув давомида тоғ-кон саноатида портловчи моддалар ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солиш бўйича амалдаги қонунчиликка тегишли низом киритиш таклиф этди.

Келиб тушган мурожаат ва таклифлар масъуллар томонидан батафсил ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади