Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз сайёҳлик йўналишлари қаторида

12:19 | 25.11.2026
•
5
Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз сайёҳлик йўналишлари қаторида
Катталаштириш

CEOWORLD Magazine нашрининг 2027 йилги рейтингида Ўзбекистон сайёҳлар учун хавфсиз мамлакатлар қаторига киритилди. 198 та мамлакат ва ҳудуд қамраб олинган рейтингда юртимиз 81,03 балл тўплаб, юқори хавфсизлик тоифасидан жой олди.

Ўзбекистон бу кўрсаткич бўйича Австралия ва Канададан ҳам юқори натижа қайд этди. Марказий Осиё давлатлари орасида ҳам Ўзбекистон муносиб ўринни эгаллади. Рейтингда Қозоғистон 44, Туркманистон 57, Қирғизистон 65, Тожикистон эса 73-ўриндан жой олган.

Шунингдек, АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонга сафар хавфсизлиги бўйича энг юқори — биринчи даражани берган. Бу америкалик сайёҳлар учун одатий эҳтиёт чораларига риоя қилиш кифоя эканини англатади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади