Кино соҳасида ўзгаришлар: 37 та ташкилот фильм ишлаб чиқаришни молиялаштиради

Президент фармонига кўра, Кинематография агентлиги ва унинг тизимидаги 19 та ташкилот тугатилиб, уларнинг ўрнида "O‘zbekfilm" миллий кинокомпанияси ташкил этилади.

15:31 | 25.11.2026
•
4
Кино соҳасида ўзгаришлар: 37 та ташкилот фильм ишлаб чиқаришни молиялаштиради
Катталаштириш

2027 йилдан бошлаб 37 та вазирлик, идора, банк ва йирик давлат корхонаси ҳар йили биттадан фильм ишлаб чиқариш учун маблағ ажратади. Кино лойиҳалари танлов асосида давлат томонидан ҳам молиялаштирилади. 2028 йилдан барча кинотеатрлар ягона электрон чипта тизимига уланади. Шунингдек, "O‘zbekfilm" онлайн киноплатформаси ишга туширилади.

Тошкентда 10 гектар майдонда замонавий кино шаҳарчаси, дубляж ва овозлаштириш маркази барпо этилади. Болалар киноижодкорлиги мактаби ҳам ташкил этилади.

Яна бир янгилик: "Ғунча" кинотеатри ва Нанайдаги суратга олиш майдони каби давлат объектлари сотувга чиқарилади. Тушумлар кино соҳасини ривожлантиришга йўналтирилади. Кино ижодкорлари учун ҳам имтиёзлар бор: ҳар йили 300 нафаргача соҳа вакили касаба уюшмалари санаторийларида бепул дам олиб, соғлиғини тиклаши мумкин бўлади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади