Зарарни қоплаш мажбурияти истисно этилмайди

19:24 | 25.11.2026
•
18
Зарарни қоплаш мажбурияти истисно этилмайди
Катталаштириш

Савол: − Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса юз берганда иш берувчи ҳар доим тўлиқ жавобгар бўладими?
Жавоб: − Йўқ, барча ҳолатларда ҳам иш берувчи тўлиқ жавобгар бўлавермайди. Бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари, иш берувчи ва ходимнинг айби ҳамда қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, жавобгарлик белгиланади.
Масалан, агар бахтсиз ҳодиса ходимнинг меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига қўпол эҳтиётсизлик билан риоя қилмаслиги оқибатида юз берган ёки етказилган зарар миқдори ошган бўлса, ходимнинг айби ҳам инобатга олиниши мумкин. Бундай ҳолат аралаш жавобгарлик деб юритилади.
Ҳатто иш берувчининг айби бўлмаган тақдирда ҳам, қонунда назарда тутилган айрим ҳолларда унинг зиммасига етказилган зарарни қоплаш мажбурияти юклатилиши мумкин. Бунда ходимнинг қўпол эҳтиётсизлиги инобатга олиниб, суд томонидан товон миқдори камайтирилиши мумкин. Бироқ қонунчиликда белгиланган ҳолларда зарарни қоплаш мажбуриятини бутунлай бекор қилишга йўл қўйилмайди.

  • Шу билан бирга, ходимнинг қўпол эҳтиётсизлиги мавжуд бўлган тақдирда ҳам қуйидаги тўловлар камайтирилмайди:
  • Жабрланган ходимнинг даволаниши, протез қўйдириши ва парвариш қилиниши билан боғлиқ қўшимча харажатлар.
  • Бир марталик нафақа.
  • Боқувчи бўлган ходим вафот этган тақдирда, унинг қарамоғидаги шахсларга тўланадиган зарарни қоплаш маблағлари.
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади