Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 875.0613.23

  • EUR

    13 406.80-90.4

  • RUB

    124.75-0.72

-7C

-7C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-7c

  • Hozir

    -7 C

  • 07:00

    -7 C

  • 08:00

    -7 C

  • 09:00

    -5 C

  • 10:00

    -2 C

  • 11:00

    -0 C

  • 12:00

    +0 C

  • 13:00

    +1 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -1 C

  • 20:00

    -2 C

  • 21:00

    -4 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -6 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 21-December

-7C

  • Hozir

    -7 C

  • 07:00

    -7 C

  • 08:00

    -7 C

  • 09:00

    -5 C

  • 10:00

    -2 C

  • 11:00

    -0 C

  • 12:00

    +0 C

  • 13:00

    +1 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -1 C

  • 20:00

    -2 C

  • 21:00

    -4 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -6 C

  • Shanba, 21

    -6 +20

  • Yakshanba, 22

    -6 +20

  • Dushanba, 23

    -4 +20

  • Seshanba, 24

    -2 +20

  • Chorshanba, 25

    -1 +20

  • Payshanba, 26

    0 +20

  • Juma, 27

    0 +20

  • Shanba, 28

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

ЧИЛЛА НИМА?

Чилла- ҳимояланиш, сақланиш, замонавий тиббий ибора билан айтганда карантин демакдир. Кўпни кўрган кексаларнинг айтишича қирқ кунлик қиш чилласи катта чилла, ёзнинг қирқ кунлик чилласи кичик чилла дейиларкан. Ҳадеб қунишиб, тиришаверган одамга  “Нима бало чиллангда совуқ урганми?”  деб қўйишади. Ҳақиқатдан ҳам қиш чилласида совуқ олган одамнинг ўзига келиши қийин кечади. Совуқ урган  аъзо доим пўст ташлаб, иссиқни сезмайдиган бўлиб қолади. Унинг давоси айнан чиллада олиб қўйилган қор ва ёмғир сувларига  ювинишдир.
Жамият
2491 16:57 | 05.08.2023 16:57

Табобат билан шуғулланувчилар айрим доривор ўсимликларнинг илдизини айнан қиш чилласида йиғиб оладилар. Чунки чилла даврида илдизнинг дориворлик хусусияти жуда юқори бўлиб, куч йиққан даврига тўғри келаркан.


Мутахасисларнинг таъкидлашича чилла даврида олинган муолажалар унчалик ҳам наф беравермас экан. Шу даврда инсон жисмининг ҳимоя қувватлари ортаркан.


Чилла даврининг деҳқончиликда ҳам катта аҳамияти бор. Қиш чилласида яхоб берилган ерлар ҳосилдор бўлади. Ёз чилласида чилла сувига қондирилган экин майдонларида мўл ҳосил тўпланади. Ток, яъни узум ҳақида элда шундай гап бор: “Қавсда сув ичса қамчидай, чиллада сув ичса чилликдай навда беради”. Бу дегани чиллада сув ичган токнинг новдалари калта-калта, чилликдай бўлиб ғовлаб кетмайди, серҳосил бўлади.


Чилла - ҳимояланиш, сақланиш, замонавий тиббий ибора билан айтганда карантин сўзига тўғри келади. Айтайлик, чақалоқ дунёга келди. У она қорнидан фарқли ўлароқ мутлақо бошқа муҳитга мослашмоғи зарур. Бунинг учун гўдакка қирқ кун зарур бўлади. Мана шу қирқ кун гўдакнинг энг нозик, турли касалликларга тез берилувчи ҳолатига тўғри келаркан. Шунинг учун ҳам доно момоларимиз гўдакни қирқ кунгача бегона кўзларга кўрсатмаслик, қоронғуда кўчада олиб юрмаслик, она ва болани уринтирмай, толиқтирмай парвариш қилишга алоҳида эътибор беришган.


Чилла янги оила қурган келин-куёв учун ҳам аҳамиятли. Биринчидан, ўзга бир шароитдан бошқа бир муҳитга келган келин учун мослашув бўлса, иккинчидан янги келинчакнинг вужудида рўй бераётган ўзгаришлар айнан чиллани тақозо этади. Уни оғир юмушлар буюриб уринтирмайдилар, ўзга назарлардан сақлашга ҳаракат қилишади, тун қоронғусида юришга рухсат берилмайди.


Баҳор Холбекова,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият