+28C

+28C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Футбол бўйича миллий терма жамоамизга бағишланади!

24 21:58 | 19.06.2026 21:58

Сен майдонда Ўзбекистонсан!

Кетмай туриб тупроғимиз ўп,
Юрт нақшини юракка чеккин.
Дарвозангга йўлланган ҳар тўп
Ғурурини тирнар ўзбекнинг.
Оддий майдон эмас майдон, бил,
Ор жанггоҳи, номус жанггоҳи.
Ғалабага бўлмайди кафил,
Шунчаки бир истак ё хоҳиш.
Кетмай туриб байроғимиз ўп,
Юрт ишқини юракка чеккин.
Дарвозангга йўлланган ҳар тўп
Жон жойига тегар ўзбекнинг.
Қўл-оёғинг бир жуфт кўмакдош,
Келганда ҳам рақиблар зўри.
Чин севгига ҳар куч бермас дош,
Дарвозангни ишқ билан қўри.
Дуодамиз, ҳамма бир тан, жон,
Шараф туғи турган нишонсан.
Дунё эрур энди бу майдон,
Бу майдонда Ўзбекистонсан.

* * *

Футбол бўйича миллий
терма жамоамиз ҳужумчиларига!

Аскар бўлсин ҳар битта аъзонг,
Ёниб турсин вужудинг, ёниб.
Рўпарангда турган дарвоза
Сен забт этар қалъадир — аниқ.
Ният улуғ: ўйинмас — эрмак,
Мардлик билан олмоқ майдонни.
Йигит жонинг нимага керак,
Юрт шаъни деб тикмасанг жонни.
Дов бер ҳамиятинг, орингга,
Ўттиз тўрт йил армони билан.
Коптокни теп, оёқларингга
Замон берган дармони билан.
Теп, тепавер, янграганда “гол”,
Билинади борлик, боримиз.
Алам ипи ечилар ҳар гал,
Ёзилади бииир хуморимиз.
Яхши ният — ярим мол, асли,
Учликми ё ўнликми — марра.
Сендан беҳад розимиз, рости,
Розидирмиз минг, миллион карра.
Қайтиб келгач, қора кўзингга
Она меҳри билан боқарман.
Меҳрим конларидан кўксингга
Олтин нишон ясаб тақарман.


Қутлибека РАҲИМБОЕВА,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган
маданият ходими


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид