+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

“Сеҳрли чапақай": орзулар сари курашган футболчи ҳаёти

Юксак марраларни забт этган ҳар бир инсон ортида машаққат, сабр ва тинимсиз меҳнат мужассам. Айниқса, бугунги ёшлар турли соҳаларда, хусусан спорт майдонларида ўз истеъдоди ва матонатини намоён этиб, катта ютуқларга эришмоқда. Уларнинг ҳаёт йўли, ғалабага элтган қатъияти ёш авлод учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади.
Жамият
62 20:38 | 15.05.2026 20:38

Ана шундай руҳий куч ва мотивацияни тарғиб этувчи “Сеҳрли чапақай” бадиий фильмининг ёпиқ премьераси Ренессанс кино уйида бўлиб ўтди. Кино номи ўзбек футболи афсоналаридан бири — чап оёғидаги моҳир зарбалари билан мухлислар қалбидан жой олган Миржалол Қосимов каби футболчилар шарафига рамзий маънода танланган.




Мазкур картина спорт, оила ва жамият қадриятларини ўзида уйғунлаштирган таъсирчан асардир. Воқеалар футболчининг мураккаб ва синовларга бой ҳаёти асосида қурилган бўлиб, қаҳрамоннинг спортдаги қийинчиликлари, мағлубиятлар қаршисидаги руҳий кураши, умидсизликни енгиб, яна оёққа туриши чуқур драматик талқинда акс эттирилади. Асар давомида инсоннинг орзу сари қатъият билан интилиши, ирода ва ишончи энг катта куч экани ёрқин ифодаланади.




— Картина ёшларнинг ўз мақсади сари дадил қадам ташлашига руҳий туртки бера олади. Чунки фильм қаҳрамони тимсолида ҳар бир ёш ўзини, ўз орзулари ва курашларини кўриши мумкин, — дейди режиссёр Ҳабибуллоҳ Ҳайдар.




“Сеҳрли чапақай” оддий спорт филмьи эмас. У инсонийлик, ҳалоллик, адолат ва матонат ҳақида ҳикоя қилувчи ҳаётий асардир. У томошабинни нафақат футбол оламига олиб киради, балки инсон қалбидаги кечинмалар, оилавий меҳр ва жамият олдидаги масъулият ҳақида ҳам мушоҳада юритишга ундайди.


Диёра Равшанова
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6469 16:57 | 05.08.2023