+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Хавфли касалликлар “уяси” ёки дунёдаги энг хавфли ғорнинг синоати

Кениянинг Маунт-Элгон миллий боғи марказида “дунёдаги энг хавфли” деб таърифланадиган Китум ғори жойлашган. Олимларнинг фикрича, ғор бир нечта хавфли патогенлар учун табиий масканга айланган. Марбург вируси, Эбола иситмаси ва ҳатто ОИТС каби инфекциялар Китумдан келиб чиққан деган қарашлар мавжуд. Аммо буларнинг бари ҳозирча, фараз ва тахминлар, холос. Бу ерга биринчи бўлиб келган европаликлардан бирида қандай ғалати аломатлар пайдо бўлган деб тахмин қилинади? Нима учун буфало, антилопа ва филлар бу жойга ҳар доим оқиб келишади?
28 22:38 | 21.08.2026 22:38

Машҳур Китум ғори Шарқий Африкада, сўнган вулқон этагида жойлашган. Тоғ ёнбағирлари жонзотлар ва ўсимликларга тўла: ўрмонлар зич ўсади ва 400 дан ортиқ филлар, қарийб 300 турдаги қушлар ва юзлаб буффалолар, сиртлонлар ва антилопалар яшайди. Ғорнинг ўзи жуда кенг: тоғ ёнбағрига 200 метрга чўзилган. Бу ерда ғалати ҳодисани кузатиш мумкин, бу Китумга иккинчи ном – “Тунги филлар ғори”ни беради. Кенияликлар бу йирик ҳайвонларнинг ғалати хатти-ҳаракатларини асрлар давомида кузатиб келишган - филлар ва бошқа ҳайвонлар бу ғорга мунтазам равишда нафақат якка ҳолда, балки гуруҳ бўлиб киришади. Маҳаллий аҳоли, масаи қабиласи бу жойдан жуда қўрқишади. Қадимги эътиқодларга кўра, ғорга қадам босиш инсонлар учун ўлим деганидир.


File:Mount Elgon National Park 4.jpg
Китум ғорининг кириш қисми

Дарҳақиқат, инсониятнинг ғорга илк бор қадам қўйиши хайрли якунланмаган. 1980 йилда яқин атрофдаги шакар заводидан француз муҳандиси Китум ғорига келди ва тўқималарни йўқ қилувчи Марбург вирусини юқтириб олди. У Найроби шифохонасида тўсатдан вафот этди. Етти йил ўтгач, Китум ғорида яна бир жабрланувчи - оиласи билан таътилда бўлган даниялик мактаб ўқувчиси вафот этди. Бола ҳозирда Равна вируси деб аталадиган геморрагик вирусдан вафот этди. “Ҳаммаси 39-40 даража Цельсийдаги юқори иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи ва кўнгил айниши билан бошланди. Аммо бешинчи-еттинчи кунларда геморрагик синдром - қон кетиши сифатида кўринадиган тери тошмаси пайдо бўлди. Бу беморларнинг ўлим сабаблари қон кетиши, септик шок ва сувсизланишдир”, дейди эпидемиолог Олга Колпак.


File:Mount Elgon National Park 3.jpg
Ғорнинг кенг ички қисми


1980 йиллардаги воқеалардан сўнг, АҚШ армиясининг юқумли касалликлар бўйича тиббий тадқиқот институти ҳалокатли вирусларнинг келиб чиқишини ўрганиш учун Китум ғорига экспедиция ташкил этишга қарор қилди. Ҳимоя учун тадқиқотчилар муҳрланган фильтрловчи костюмлар кийишди. Мутахассислар Китум ғорига тез-тез митти вервет маймунлар келишини аниқладилар. Бу ҳайвонлар 1967 йилда Марбургда авж олган касалликнинг сабабчиси сифатида кўрилди. Филовируслар оиласига мансуб ушбу вирус Марбург геморрагик иситмасини келтириб чиқаради. У биринчи марта Марказий ва Шарқий Африкада топилган бўлиб, одам ва бошқа приматлар юқтирган. Баъзилар бу кейинги пандемиянинг сабаби бўлиши мумкин деб ҳисоблашади. Вирус одамларга Африкадаги ғорларда топилган кўршапалаклардан юқиши мумкин. Шунингдек, у касал одамнинг тана суюқликлари билан алоқа қилиш орқали ҳам юқиши мумкин.


Бироқ, маймунлар вируснинг асосий ташувчиси эмас эди. Олимлар ғорда хавфли инфекцияларни ташувчи кўршапалакларнинг бутун бошли популяциясини ҳам топдилар. “Марбург иситмаси 2007 йил август ойида икки эркакда қайд этилган: Уганда ва Габондаги конларда ишлайдиган кончилар. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кўршапалаклар инфекция ташувчиси бўлган. Худди шу кўршапалаклар Китум ғорида яшайди”, дейди Олга Колпак. Бундан ташқари, тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кўршапалаклар нафақат Марбург вирусини, балки Эбола иситмасини ҳам юқтириши мумкин. Бироқ, шифокорлар ва олимлар Китум ғорини ҳали расман бирон бир биологик хавф манбаи сифатида тан олишмаган.


Were These Caves Licked into Place? - Nautilus


Аммо бу жой ҳақида яна бир сир бор. Нима учун филлар бу ерга бутун гуруҳ бўлиб келишади? Маълум бўлишича, улар туз учун келишади. Ўтхўр ҳайвонларда, айниқса, қуруқ даврларда, туз доимо етишмайди. “Тош тузи барча ҳайвонлар учун муҳим, чунки у жониворларнинг таналарини қайта минераллаштиришга ёрдам беради”, деди МДҲнинг Экологик таълим бўйича ташкилоти жамоатчилик кенгаши аъзоси Владимир Пинаев. Ғор ичидаги минералларга бой туз захираси нафақат геологик жараёнларни, балки ҳайвонларнинг биологик ҳолатини ҳам тубдан ўзгартириб юборган. Бу борада қуйидагилар диққатга сазовор: оддий шароитда фил учун минералларга бўлган кунлик эҳтиёж тахминан 100 граммни ташкил қилади. Бироқ Китум ғорига бир марталик ташрифи чоғида улар бир йўла 20 кг. гача туз истеъмол қилишга муваффақ бўлишади. Олимларнинг фикрича, филлар ҳар сафар шунча оғир ва хавфли йўлни босиб ўтавермаслик учун организмда тузни захира қилиб сақлаб қолишга ҳаракат қилишади. Туз “зиёфати” пайтида филлар ўзларининг узун кураклари ва тишларини ғор деворларидаги қаттиқ минералларни кавлаб олиш учун асбоб сифатида жуда фаол ва самарали ишлатишади. Шу сабабли, Китум ғорига қатновчи филларнинг тишлари бошқа ҳудудларда яшовчи тусдошлариникидан фарқ қилиб, анча ўткир ва емирилган кўринишга эга бўлади.


File:ELGON - View over the plains from Mount Elgon National Park, Kenya, 2012.jpg
Маунт-Элгон миллий боғи манзараси


Китум ғорининг довруғи бутун дунёга ёйилишида америкалик ёзувчи ва журналист Ричард Престоннинг 1994 йилда нашр этилган “Қайноқ ҳудуд” (The Hot Zone) номли ҳужжатли роман-бестселлери катта рол ўйнади. Ушбу китобда муаллиф ғорнинг тарихи, у ердан чиққан ўта хавфли вируслар ва уларнинг инсониятга хавфи ҳақида батафсил ва қўрқинчли тафсилотларни ёзиб қолдирган. Китобдан сўнг Китум ғори сайёҳлар учун хавфли ва сирли манзилга айланди.


Ғор ичидаги кўршапалаклар кўзининг акслари


Шуни таъкидлаш керакки, ёмон ном чиқарганига қарамай ғор кўплаб сайёҳларни ўзига жалб қилади: ҳар йили бу ерга бутун дунёдан турли жасур одамлар ташриф буюришади ва XXI асрга у ерга борганлар ичида ҳеч ким турли касаллик ва вируслардан ўлмаган. Бугунги кунда Китум ғори қатъий назорат остидаги ҳудуд ҳисобланади. Ҳозир у ерга мустақил равишда бориш хавфли ва тақиқланган. Олимлар ва вирусологлар ғорни хавфсиз костюмлар ва махсус жиҳозлар билангина текширишда давом этмоқдалар, чунки улар келажакда яна янги ва хавфли пандемияларнинг олдини олиш учун бу ердаги экотизимни ўрганишлари зарур.


Китум ғори — табиатнинг нақадар ҳайратланарли, айни пайтда эҳтиётсизликни кечирмайдиган даражада хавфли бўлиши мумкинлигининг яққол исботи саналади.



Аброр Зоҳидов



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид