Касаба ушмаси  ходимни ишга тиклади, компенсация ундириб берди

Арзимаган баҳона билан яхши кўрган ишингдан бир кунда айрилсанг, кишига алам қиларкан.

13:26 | 01.10.2026
•
19
Касаба ушмаси  ходимни ишга тиклади, компенсация ундириб берди
Катталаштириш

2026 йил 21 апрель куни Гулсара Раҳимованинг “Ўзбекистон Почтаси” АЖ Хоразм вилояти филиали билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Аёл аввалига гангиб қолди. Ишдан бўшатишига жўяли сабаб йўқ эди.

Олдинига йиғлади, ўй сурди. Ниҳоят, ўзини қўлга олиб, Ўзбекистон касбаб уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилоят кенгашига ёзма ариза билан мурожаат қилди.

Мурожаат жойига чиқиб ўрганилганда, иш берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддалари ҳамда меҳнат қонунчилиги талаблари қўпол равишда бузилганлиги аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда фуқаронинг меҳнат ҳуқуқларини тиклаш мақсадид кенгаш томонидан иш берувчига расмий тақдимнома киритилганлди.

Натижада “Ўзбекистон Почтаси” АЖ Хоразм вилояти филиали раҳбарининг 2026 йил 21 апрелдаги 91-сонли буйруғи бекор қилинди. Г. Раҳимова ишга тикланди.

Бундан ташқари, ходим бекор юрган муддат учун ўртача иш ҳақи ҳисобланиб, жами 8 736 980 сўм компенсация тўлови ундириб берилди.

Навбаҳор ҚУДРАТОВА,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади