+30C

+30C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Кўча савдосидаги яширин муаммолар

Бугунги кунда юртимизда турли хилдаги  овқат шаҳобчалари пайдо бўлиб бормоқда. Таклифга яраша талаб ҳам кўп. Шунингдек, кўчада ёки бозорларда сотилаётган енгил тамаддиларнинг ҳам бозори чаққон. Аммо уларнинг аксариятини усти очиқ, ҳашаротларга тўла, сифатсиз, санитария ҳолатларига жавоб бермайдиган ҳолатларни ҳам кўп кузатамиз. Шундай бўлса-да ишга шошаётган, ҳамёнини ўйлайдиганлар учун бу – айни муддао.
Жамият
11 16:26 | 09.06.2026 16:26

Жазирама иссиқлар бошланди. Бу вақтларда айни шу масала ўзининг долзарблигини кўрсатади. Негаки, кўча таомларида яъни ширинликлар, гўштли маҳсулотларда яроқлилик муддати кам ҳоллардагина бўлади, сифати эса тез бузилади.


Мутахассисларнинг таъкидлашича, гўштли маҳсулотлар иссиқ ҳавода узоқ вақт сақланса бактериялар кўпаяди. Хусусан +0° дан+ 4° гача бўлган совуқ шароитда гўшт 1-3кунгача сифатини сақлаб туриши мумкин. Бироқ ҳарорат +20° дан ошган ҳолатда вазият кескин ўзгаради.


Пиширилган гўштлар(қиймали) ҳарорат 30-35 даражали иссиқ ҳавода совутгичсиз сақланса,1-2 соат ичида бактериялар фаоллашиши учун қулай фурсат бўлади.
Гўшт ва гўшт маҳсулотларидан тайёрланган тамаддиларга тўхталар эканмиз. Бугунги кунда 1кг мол гўшти нархи ўртача 110-170 минг сўмдан сотилмоқда. Лекин кўча ва бозорларда 10-15 минг сўмдан ҳам сотилаётган жайдари нонкабобларни кўришимиз мумкин. Гўшт қимматлаган замонда нонкабобларнинг нархи харидорда шубҳа пайдо қилади. Кичик тадбиркорлар қандай маҳсулотлардан фойдаланмоқда, яроқлилик муддати қандай, санитария қоидаларига жавоб бера оладими? Бу саволлар очиқ қолади…


Юқорида таъкидланган мавзу доирасида кичик кузатув қилдим. Мен кўча ва бозорга яширин кузатувчи сифатида бордим. Тошкентдаги “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ бозори ҳудудида, хусусан “Ипподром” ва Дўстлик бозорлари атрофидаги сотилаётган маҳсулотлар билан танишдим.


Тамадди расталарини, хусусан, нонкабоб таомини кўздан кечирар эканман, маҳсулотларнинг усти очиқ, сифати бузилгандек кўринган пиёзларга кўзим тушди. Шундай бўлса-да сотувчининг харидорлари талай экан.


Кузатувим мобайнида ёши улуғ онахонлар араваларда сотиб юрган ширинликларга эътиборим тушди. Кўринишидан мазали аммо чанг кўчаларда усти очиқ сотилаётган бу емаклар устида ари ва пашшалар базм қиларди.


Агарда маҳсулотлар сифатсизроқ ёки тозаликка жавоб бермас экан, нега бу маҳсулотлар харидоргир. Шу савол билан ҳам харидорларга юзландим.


– Кўпинча турли хил кийимлар ҳарид қилгани келганимизда, пулни тежаш мақсадида арзон ва енгил таомлар билан овқатланамиз. Маҳсулотнинг сифати ва таъмидаги ўзгариш сезилмайди, – деди харидор. Айрим сотувчилардан янги маҳсулотни беришини сўраймиз. Баъзилар беради, баъзилари эса йўқ.


Шундай экан бозор иқтисодиётида талаб ва таклиф деган тушунчалар бор. Ўз соғлиғига беэътибор бўлаётганларни, тадбиркорлар эса инсон саломатлигидан кўра пулни устун қўяётганларини кўриб, давлат сиёсати даражасида инсон қадри баландда-ю, аммо одамлар ўзаро бу мавзуда ҳалигача оқсоқланмоқда экан.


Эслатиб ўтмоқчиман, Ўзбекистон Республикасининг “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига мувофиқ, озиқ-овқат маҳсулотлари инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлиши шарт.


Шунингдек, ушбу Қонуннинг 10-моддасига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва сотиш жараёнида белгиланган хавфсизлик ҳамда санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилиши мажбурий ҳисобланади.


Бундан ташқари, “Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддаси ва 20-моддасида озиқ-овқат маҳсулотларини ташқи ифлосланиш, ҳашаротлар ва бошқа зарарли омиллардан ҳимояланган ҳолда сақлаш шартлиги белгиланган.


Ҳулкар ЭСЕНБЕКОВА,
ЎзДжту талабаси



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6633 16:57 | 05.08.2023