+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Коррупция ҳақида хабар берганларга икки йилгача интизомий жазо қўлланилмайди

76 09:50 | 25.06.2026 09:50

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқароларни ҳимоя қилишга қаратилган яна бир муҳим қадам ташланди. Президент томонидан 22 июнь куни имзоланган янги қонунга мувофиқ, коррупция ҳолатлари ҳақида асосли хабар берган шахсларнинг ҳуқуқий кафолатлари сезиларли даражада кучайтирилди.


Эндиликда давлат органида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходим ўзи ишлаётган ташкилотдаги коррупцияга оид жиноят ҳақида асосли ахборот берса, унга нисбатан Коррупцияга қарши курашиш агентлигини олдиндан хабардор этмасдан икки йил давомида интизомий жазо чораларини қўллаш мумкин эмас. Бу қоида интизомий жазонинг барча турларига, жумладан, ҳайфсан бериш, жарима солиш ва ишдан бўшатиш каби чораларга ҳам тааллуқли ҳисобланади.


Шу билан бирга, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни давлат томонидан рағбатлантириш кафолати ҳам қонун даражасида мустаҳкамланди. Рағбатлантириш бир марталик пул мукофоти, ташаккурнома, эсдалик совғаси ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа шаклларда амалга оширилиши мумкин.

Мазкур ўзгартишлар “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунда ўз аксини топган бўлиб, 2026 йил 23 июлдан кучга киради.

Айтиш жоизки, қонунчиликда бугунга қадар ҳам коррупция ҳақида хабар берувчиларни ҳимоя қилишга доир қатор нормалар мавжуд эди. Жумладан, бундай шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари давлат ҳимояси остида бўлади. Улар ҳақидаги маълумотлар хизмат сири ҳисобланади ва фақат қонунда белгиланган ҳолларда, тегишли ёзма рухсат асосида ошкор қилиниши мумкин.


Агар хабар берувчи шахс ёки унинг яқинларига нисбатан таҳдид, зўравонлик, мол-мулкка зарар етказиш каби ҳолатлар юз бериши эҳтимоли мавжуд бўлса, ваколатли органлар уларни махсус тартибда ҳимоя қилиш чораларини кўриши шарт.
Шунингдек, коррупция ҳақида хабар бергани учун фуқаронинг меҳнат ҳуқуқларини чеклаш, қонуний манфаатларига зарар етказиш ёки босим ўтказиш тақиқланади ва бу ҳолатлар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Бироқ мазкур имтиёз ва кафолатлар била туриб ёлғон ахборот тақдим этган шахсларга нисбатан қўлланилмайди. Бундай ҳолларда шахс амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид