Манғистау – Нукус йўловчи поездида ёнғин чиққан. Ҳолат юзасидан маълумот берилди

11:59 | 25.09.2024
•
732
Манғистау – Нукус йўловчи поездида ёнғин чиққан. Ҳолат юзасидан маълумот берилди
Катталаштириш

Манғистау – Нукус йўловчи поезди йўналишида ҳаракатланиб кетаётган таркиб тепловозида жорий йил 19 сентябрь куни ёнғин келиб чиққан.

“Ўзбекистон темир йўллари” компанияси маълумотига кўра, тепловознинг “Б” секцияси турбокомпрессоридан чиққан учқун вагонлараро туташувларда махсус резина пластиналарнинг (суфле) ёнишига олиб келган.

Машинист томонидан тепловоз ҳаракат таркибидан узилиб, ёнғин бартараф қилинган ва 40 дақиқадан сўнг ҳаракатни давоми эттирган. Ҳодиса оқибатида фуқароларга ва йўловчи вагонларига шикаст етмаган.

Йўловчи поезд келиб чиққан ҳолат сабаб Нукус станциясига 1 соат 3 дақиқа жадвалдан кеч кириб келган.

Ҳодиса натижасида масъул шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилган ва қолган локомотивлар ёнғин хавфсизлиги бўйича такрорий текширувлардан ўтказилган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади