Меҳнатдаги бахтсиз ҳодисалар бўйича янги тартиб белгиланди

Ҳукуматнинг 22 сентябрдаги қарори билан меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни хабар қилиш, текшириш ва ҳисобга олиш тартиби белгиланди.

09:33 | 24.09.2026
38
Меҳнатдаги бахтсиз ҳодисалар бўйича янги тартиб белгиланди
Катталаштириш

Ҳодиса юз берганда иш берувчи жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиши, зарур бўлса, уни тиббий муассасага етказиши ва тегишли ташкилотлар ҳамда яқинларини хабардор қилиши шарт. Жабрланувчи ёки гувоҳ ҳодиса ҳақида дарҳол раҳбарга хабар беради. Ҳодиса жойи ва жиҳозлар комиссия текширувига қадар ўзгаришсиз сақланиши лозим.

Махсус текшириладиган ҳолатлар:

🔹 2 ёки ундан зиёд ходим жабрланган гуруҳли бахтсиз ҳодисалар;
🔹 ўртача оғир ёки оғир жароҳатлар;
🔹 ўлим билан тугаган ҳодисалар.

Табиий ўлим, ўз жонига қасд қилиш, ўз соғлиғига қасддан шикаст етказиш ҳамда жиноят вақтида олинган жароҳатлар эса мазкур тартибда текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади