Ўзсаноатқурилишбанк — стартапларни қўллаб-қувватлаётган энг фаол корпорациялар қаторида

14:13 | 23.11.2026
•
21
Ўзсаноатқурилишбанк — стартапларни қўллаб-қувватлаётган энг фаол корпорациялар қаторида
Катталаштириш

Нуфузли халқаро тадқиқот маркази — StartupBlink томонидан «Corporate Startup Activity Index 2026» (Корпоратив стартап фаоллиги индекси) ҳисоботи эълон қилинди. Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон Марказий Евросиё минтақасида 1-ўринни, глобал рейтингда эса 50-ўринни эгаллади. Пойтахт Тошкент шаҳри минтақада етакчиликни қўлга киритиб, дунё миқёсида 90-поғонадан жой олди.

Ҳисобот доирасида мамлакат иқтисодиётида стартапларни қўллаб-қувватлаётган энг фаол корпорациялар рейтинги ҳам шакллантирилди. Унда Ўзсаноатқурилишбанк (СҚБ) 81.160 балл тўплаган ҳолда миллий рейтингда 2-ўринни, жаҳоннинг ТОП-400 талик корпорациялари орасида эса 398-ўринни эгаллади.

Таҳлилларга кўра, Ўзбекистон бўйича корпоратив стартап фаоллигининг 100 фоизи айнан финтех йўналиши ҳиссасига тўғри келади. Бунда корпорацияларнинг стартаплар билан ишлашдаги асосий механизмлари сифатида когорт дастурлари (73,2%) ҳамда корпоратив стартап инвестиция дастурлари (26,8%) алоҳида қайд этилган.

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан сўнгги йилларда финтех лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, сунъий интеллект ва рақамли технологияларни банк амалиётига жорий этиш борасида тизимли ишлер амалга оширилмоқда. Банк келгусида ҳам истиқболли стартапларни молиялаштириш ва инновацион ташаббусларни рағбатлантириш орқали мамлакат рақамли иқтисодиёти ривожига муносиб ҳисса қошишни мақсад қилган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади