Энди яширин иқтисодиёт харита орқали фош этилади

10:55 | 27.06.2026
383
Энди яширин иқтисодиёт харита орқали фош этилади
Катталаштириш

Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт хавфи ва эҳтимолий бюджет йўқотишларини аниқлашга хизмат қилувчи «Яширин иқтисодиёт харитаси» платформаси босқичма-босқич тўлиқ ишга туширилади.

Президентга тақдим этилган лойиҳага кўра, платформа 22 та асосий тармоқ, 85 та соҳа, барча ҳудуд ва туман-шаҳарлар кесимида хавфларни сунъий интеллект асосида таҳлил қилади. Тизим лицензиясиз фаолият, яширин айланмалар, иш ўринлари ва иш ҳақини яшириш, фойдани сунъий камайтириш каби ҳолатларни автоматик аниқлайди.

Платформага ҳозирча 16 та вазирлик ва идоранинг ахборот тизимлари интеграция қилинган бўлиб, маълумотлар реал вақт режимида қайта ишланади. Ҳудудлар ва соҳалар хавф даражасига қараб «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади.

Президент масъулларга 1 октябрга қадар 70 дан ортиқ ахборот тизимини ушбу платформага улаш, 1 январгача эса уни барча ҳудуд ва соҳаларда тўлиқ ишга тушириш вазифасини юклади. Шунингдек, тадбиркорлар учун тенг рақобат муҳитини таъминлаш ва яширин иқтисодиётга қарши прокурор назоратини кучайтириш топширилди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади