Валюта UZS
  • USD

    12 768.26-62.87

  • EUR

    14 400.04-142.76

  • RUB

    162.631.56

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 03:00

    +17 C

  • 04:00

    +17 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +17 C

  • 07:00

    +20 C

  • 08:00

    +23 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +29 C

  • 12:00

    +30 C

  • 13:00

    +31 C

  • 14:00

    +31 C

  • 15:00

    +31 C

  • 16:00

    +31 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +30 C

  • 19:00

    +29 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 01-June

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 03:00

    +17 C

  • 04:00

    +17 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +17 C

  • 07:00

    +20 C

  • 08:00

    +23 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +29 C

  • 12:00

    +30 C

  • 13:00

    +31 C

  • 14:00

    +31 C

  • 15:00

    +31 C

  • 16:00

    +31 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +30 C

  • 19:00

    +29 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Yakshanba, 01

    +17 +20

  • Dushanba, 02

    +17 +20

  • Seshanba, 03

    +17 +20

  • Chorshanba, 04

    +18 +20

  • Payshanba, 05

    +20 +20

  • Juma, 06

    +24 +20

  • Shanba, 07

    +20 +20

  • Yakshanba, 08

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Янги овоз: Ўзбекистонда подкастлар маданияти қандай шаклланмоқда?

Ахборот технологиялари тараққиёти туфайли Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари соҳасида туб бурилишлар рўй бермоқда. Эндиликда подкастлар – эркин ва мустақил журналистиканинг янги формаси сифатида шаклланмоқда.
Жамият
414 10:22 | 20.05.2025 10:22

Сўнгги йилларда ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган интернет, оммавий ахборот майдонини тубдан ўзгартирди. Энди нафақат газета, телевидение ёки радио орқали ахборот оламиз, балки блоглар, YouTube видеолари, ижтимоий тармоқлар ва – албатта – подкастлар орқали ҳам керакли маълумотларни, фикрларни, таҳлилларни тинглаймиз. Бу янги шакл, айниқса, ёшлар орасида жуда оммалашмоқда.


Подкаст нима ва у қандай пайдо бўлган?


"Подкаст" атамаси биринчи бор 2004-йилда британиялик журналист Бен Ҳаммерслей томонидан қўлланилган бўлиб, “IPod” ва “broadcasting” сўзларининг бирикмасидан келиб чиққан. Илк бор аудиофайлларни юклаб олиш шаклида тақдим этилган бу формат 2005-йилдан бошлаб Аппле компаниясининг iTunes дастурида подкастлар бўлими очилиши билан оммалаша бошлади.


Бугунга келиб АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Австралия каби мамлакатлар подкаст бозорида етакчи ўринда туради. Айниқса 2014-йилда АҚШда тақдим этилган “Сериал” номли жиноятга оид ҳужжатли подкаст бутун дунё бўйлаб миллионлаб тингловчиларни ўзига ром этган.


Европада — сиёсатдан соғлиқни сақлашгача


Европа давлатларида подкастлар нафақат кўнгилочар восита, балки жиддий журналистик платформага айланган. Масалан Германияда Бундестаг депутатлари сиёсий подкастларда иштирок этишади. Австралияда эса тиббиёт, ўқитувчилик, руҳий саломатлик каби соҳаларга бағишланган профессионал подкастлар юритилади.


Ўзбекистонда подкастлар: янги овозлар, янги мавзулар


Ўзбекистонда подкаст маданияти 2020-йиллардан бошлаб шакллана бошлади. Илк қадамлар мустақил блогерлар, журналистлар, ёзувчи ва фаоллар томонидан қўйилган бўлса, бугунги кунда турли мавзуларни қамраб олувчи ўнлаб подкастлар фаолият юритмоқда. Улар орасида қуйидагилар алоҳида ажралиб туради:


Lolazor” подкасти — ҳуқуқ, иқтисод, коррупция ва энергетика масалаларини кенг ёритади. Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев, иқтисодчи Отабек Бакиров, жамоатчилик фаоли Муҳрим Аъзамхўжаевлар бошчилигида олиб борилади.


Nma Gap” подкасти — блогерлар ва санъаткорлар иштирокидаги эркин суҳбатлар. Мавзулар: экология, маданият, замонавий санъат.


Parda” подкасти — гендер тенглик, аёллар ҳуқуқлари, ижтимоий меъёрлар ҳақида очиқ гапириладиган лойиҳалардан бири.


EduPodcast — ўқитувчилар, таълим тизими мутахассислари учун янгиликлар, методикалар ва фикр алмашинуви платформаси.


“102 Tv” подкасти — ижтимоий ва сиёсий мавзуларни видео форматда тақдим этувчи лойиҳа.


Кимлар подкаст тинглаяпти?


Ўзбекистонда подкаст тингловчиларнинг катта қисмини 25–34 ёшдаги технологияларга қизиққан эркаклар ташкил этади (тахминан 66%). Шунингдек, 18–24 ёшдаги талабалар ва ёш мутахассислар ҳам фаол аудиториялардан бири. Айни пайтда статистикага кўра, тингловчиларнинг 86,7 фоизи эркаклар, 13,3 фоизи эса аёллардир.


Тингловчилар подкастларни, асосан, YouTube ва YandexMusicплатформаларида тинглайдилар. Айниқса YouTube Ўзбекистонда энг оммабоп ва қулай платформа бўлиб қолмоқда.


Нега подкастлар оммалашяпти?


Подкастлар қуйидаги афзалликлари билан анъанавий радиодан фарқ қилади:


Эркинлик ва мустақиллик – подкаст муаллифлари ўз контентларини ҳеч қандай цензурасиз, мустақил равишда ишлаб чиқаради.


Исталган вақтда тинглаш имкони – фойдаланувчи подкастни юклаб олиб, сайр вақтида, машинада ёки ҳатто ухлаётганда ҳам тинглаши мумкин.


Мақсадли аудиторияга йўналтириш – ҳар бир подкаст ўзининг аниқ аудиториясига мўлжалланган. Масалан, ”EduPodcast” – ўқитувчилар учун, ”Parda” – аёллар ва гендер тенглик мавзулари билан қизиқадиганлар учун.


Подкаст ва радио: рақобатми ёки ҳамкорлик?


Подкастлар тобора оммалашиб бораётган бўлса-да, улар анъанавий радиога тўлиқ рақиб эмас. Аксинча, бу икки шакл бир-бирини тўлдирувчи воситаларга айланмоқда. Радио ҳали ҳам жонли эфир, тезкор янгилик етказиш каби функцияларни бажармоқда. Подкаст эса чуқур таҳлил, шахсий ёндашув ва эркин муҳокама учун майдон яратмоқда.


Келажакда эса бу икки шакл бир-бирига интеграциялашиб, интерактив ва кўп қиррали медиа форматларнинг вужудга келишига асос бўлади.


Подкаст – бу ХХI аср журналистикасининг янги йўналиши


Ўзбекистонда подкаст журналистикаси эндигина шаклланаётган бўлишига қарамай, у аллақачон ижтимоий ва маданий ҳаётда муҳим ўринга эга бўлиб улгурган. Бу нафақат эркин фикр алмашиш, балки янги аудиторияларни жалб қилиш, ижтимоий муаммоларни очиқ муҳокама қилиш учун муҳим воситага айланган.


Подкаст — бу нафақат аудио, балки мулоқот, ўзгариш ва фикрлаш маданияти. Ўзбекистонда бу маданият эндигина илдиз отмоқда. Аммо истиқболи катта.


Машҳура ЖЎРАҚУЛОВА
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4125 16:57 | 05.08.2023