Ноқулай меҳнат шароитида ишловчилар учун иш вақти қандай белгиланади?
Саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори Алишер Раҳматов қуйидагича жавоб берди:

Зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсирида меҳнат қиладиган ходимлар учун ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қисқартирилган иш вақти белгиланади.
Бунда иш кунининг давомийлиги иш ҳафтасининг турига қараб фарқланади: 6 кунлик иш ҳафтасида — кунига 6 соатгача, 5 кунлик иш ҳафтасида эса 7 соат 30 дақиқагача этиб белгиланади.
Агар ҳафталик иш вақти 30 соатни ташкил этса, 6 кунлик иш ҳафтасида кунига 5 соатгача, 5 кунлик иш ҳафтасида 6 соатгача ишлаш мумкин. Ҳафталик иш вақти 24 соат бўлган ҳолларда эса бу кўрсаткичлар тегишлича 4 ва 5 соатни ташкил этади.
Шунингдек, ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларида банд бўлган ходимларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш тақиқланади.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Жамият




