Қозоғистон 360 миллиард тенгега форумлар ўтказишдан бош тортди
Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги 2025 йилда давлат идоралари харажатларини 360 миллиард тенгега қисқартирди. Улар ушбу маблағларни форумлар ва бошқа имидж яратиш тадбирлари учун ишлатмоқчи бўлишганди.
Бу ҳақда Қозоғистон молия вазири ўринбосари Абзал Бейсенбекули 2024 йил 12 сентябрь кунги парламент мажлиси чоғида маълум қилган, деб ёзмоқда “Zakon.kz”.
Журналистлар Абзал Бейсенбекулидан «Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз Мурожаатномасида айтганидек, давлат идоралари ўз имкониятларига қараб яшашни ўрганадими?», деб сўрашди. Бунга жавобан Молия вазири ўринбосари бу борадаги ишлар аллақачон бошланганини маълум қилди ва “Биз ҳозир давлат харажатларини 186 миллиард тенгега қисқартиришга тайёрланяпмиз, келаси 2026 йилда (харажатлар – муҳаррирнинг эслатмаси) секин-аста ўз имкониятларимиз доирасида яшашни ўрганамиз, бу бир марталик иш эмас ", деди.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, улар саёҳат харажатлари, имидж лойиҳаларини истисно қилишган, шунингдек, турли форумлар ўтказишдан бош тортишган.
Аввалроқ, Қозоғистон халқига Мурожаатномасида мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев устувор ва стратегик аҳамиятга эга бўлмаган вазифалар ва ортиқча харажатларга барҳам бериш кераклигини таъкидлаганди. У, шунингдек, ўз имкониятларидан келиб чиқиб яшаш давлат молияси барқарорлигининг ягона мумкин бўлган рецепти эканлигини таъкидлаб, бюджетлараро муносабатларни тартибга солишга чақирганди.
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0