+31C

+31C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Қозоғистон рақамли тенгени муомалага киритди: давлат харажатлари энди тўлиқ назорат қилинади

883 14:50 | 18.07.2026 14:50

18 июлдан бошлаб Қозоғистонда рақамли тенге миллий валютанинг расмий шаклларидан бири сифатида амалиётга жорий этилди. Янги қонунчиликка мувофиқ, у қонуний тўлов воситаси мақомига эга.


Дастлабки босқичда рақамли тенгеден асосан давлат маблағлари билан боғлиқ соҳаларда фойдаланилади. Жумладан, дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар хариди, транспорт, ёқилғи-мойлаш материаллари, автомобиль йўллари қурилиши, энергетика тармоғини модернизация қилиш, бюджет кредитлари, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда айрим солиқ маъмурчилиги жараёнларида ушбу тизим татбиқ этилади.


Рақамли тенгенинг энг муҳим жиҳати — унинг дастурлаш имкониятига эга эканидир. Бу орқали маблағлардан фақат белгиланган мақсадларда фойдаланилишини таъминлаш мумкин. Яъни давлат пулни ажратибгина қолмай, унинг қаерга ва қандай сарфланаётганини ҳам назорат қила олади.


Бу механизм йирик давлат лойиҳаларини амалга оширишда, бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланиши хавфини камайтиради ва молиявий шаффофликни оширади. Шунингдек, рақамли тенге ҳисоб-китоб жараёнларини тезлаштиради. Автоматлаштириш орқали ортиқча бюрократик жараёнлар қисқаради.


Мутахассислар фикрича, агар лойиҳа режага мувофиқ давом этса, Қозоғистон марказий банк рақамли валюталарини амалий қўллаш бўйича дунёдаги етакчи давлатлардан бирига айланиши мумкин. Бу эса нафақат тўлов тизими, балки давлат молиясини бошқариш усулларини ҳам тубдан ўзгартириши кутилмоқда.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид