Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 749.757.99

  • EUR

    14 142.02106.97

  • RUB

    140.250.4

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 10:00

    +24 C

  • 11:00

    +26 C

  • 12:00

    +28 C

  • 13:00

    +29 C

  • 14:00

    +29 C

  • 15:00

    +29 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +26 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 16-September

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 10:00

    +24 C

  • 11:00

    +26 C

  • 12:00

    +28 C

  • 13:00

    +29 C

  • 14:00

    +29 C

  • 15:00

    +29 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +26 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • Dushanba, 16

    +22 +20

  • Seshanba, 17

    +19 +20

  • Chorshanba, 18

    +22 +20

  • Payshanba, 19

    +20 +20

  • Juma, 20

    +19 +20

  • Shanba, 21

    +19 +20

  • Yakshanba, 22

    +19 +20

  • Dushanba, 23

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Путин, Қаззофий ва бошқалар: Халқаро жиноий суд ҳибсга олишга ордер берган давлат раҳбарлари

Жорий ҳафтада Россия президенти Владимир Путин Мўғулистонга ташриф буюрди. Ушбу сафар бутун дунё эътиборини тортди. Сабаби, Гаагадаги Халқаро жиноий суд Путинни ҳибс қилишга ордер берган, Мўғулистон эса ушбу суд юридикциясини 2002 йилдан бери тан олиб келмоқда. Рим статумини имзолаган давлат сифатида расмий Улан-Батор Путин мамлакатга қадам босгандаёқ уни ҳибсга олиши лозим эди. Лекин бу содир бўлмади. Кейинчалик Мўғулистон Путинни ҳисбга олмагани учун узр сўради ва буни сиёсий сабаблар билан боғлади.
Сиёсат
467 17:04 | 05.09.2024 17:04

Владимир Путин Халқаро суд томонидан ҳибсга олишга ордер берилган ягона давлат раҳбари эмас. Бундай раҳбарлар бир нечтани ташкил этади. Улар орасида Ливия собиқ раҳбари Муаммар Қаззофий (Каддафи), Судан собиқ президенти Умар ал-Башир, Кот д`Ивуар собиқ президенти Лоран Гбагбо кабилар ҳам бор. Уларга нисбатан чиқарилган ҳукмлар ҳам ўз тарихига эга.


Таъкидлаш керакки, Халқаро жиноий суд 1998 йил 17 июлда Римда бўлиб ўтган конференцияда ташкил этилган. Унинг юрисдикцияси 2002 йил 1 июлдан кейин содир этилган энг оғир халқаро жиноятларга ҳам тегишли. Бу геноцид жиноятлари, инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятлари билан чекланади. Ушбу жиноятларнинг таърифлари суд ёки Рим статутини таъсис қилувчи шартномада мавжуд.


Муаммар Қаззофийга нисбатан ҳукм. 2011 йил июн ойида Халқаро жиноий суд судьялари Ливия раҳбари полковник Муаммар Қаззофийни ҳибсга олиш учун ордер берилганини эълон қилди.У Ливияда оммавий норозилик намойишларини бостириш операцияси давомида инсониятга қарши жиноят содир этганликда айбланган. Худди шундай айбловлар – “намойишчиларни қасддан ўлдириш” - Қаззофийнинг ўғли Сайф ул-Исломга, шунингдек, Ливия разведка хизмати раҳбари Абдулла Сенуссига ҳам қўйилган. Шунингдек, улар халқаро қидирувга берилганди. Қарор БМТ Хавфсизлик Кенгаши талаби билан Гаага судига мурожаат қилган прокурор Луис Морено-Окампонинг илтимосига кўра уч судьядан иборат ҳайъат томонидан қабул қилинган.


2011 йил феврал ойида Ливияда тартибсизликлар бошланиб, расмийлар ва Қаззофий режимига мухолифлар ўртасида қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтганди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши март ойида Ливияда тинч аҳолига қарши жиноятларни Халқаро жиноят суди томонидан кўриб чиқилишига, шунингдек, зўравонликларни тўхтатиш учун армия позицияларига ҳарбий зарба беришга рухсат берувчи резолюцияни қабул қилди.


Апрель ойи охирида Халқаро жиноий суд прокуратураси Ливияда ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларнинг эҳтимолий фактларини дастлабки ўрганишни якунлади ва тўлиқ терговни бошлади. ХЖС прокурорининг Ливия раҳбариятининг вакилларини ҳибсга олишга ордер бериш ҳақидаги сўровини эълон қилишидан олдин, ўша пайтдаги мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Каим Триполи бундай қарорларга эътибор бермасликларини ,чунки Ливия суд юрисдикциясини тан олмаслигини айтди.


Қаззофийга эса қамоқ ва суд қаршисида туриш насиб этмади. Ливия раҳбари 2011 йил октябр ойида ҳалок бўлди.


Умар ал-Баширга нисбатан ҳукм. Суданнинг собиқ президентига нисбатан ҳукм Қаззофийдан ҳам аввалроқ, 2009 йил март ойида чиқарилган. Прокурор Луис Морено Окампо судьялардан 2008 йил 14 июлда Судан президентини ҳибсга олиш учун ордер беришни сўради. У Умар ал-Баширни уруш жиноятлари ва геноцидга алоқадорлигини тасдиқловчи барча далилларни тўплаганини айтди. Мисол тариқасида бош прокурор президент Баширнинг 2003 йил март ойида Фур, Загава ва Масалит қабилаларининг қишлоқларига ҳужум қилиш ҳақидаги буйруғини келтирди. Прокурор Судан президентининг сўзларини келтирди: “Менга маҳбуслар ёки ярадорлар керак эмас. Шунчаки куйдирилган ер” Луис Морено Окампо судьяларга ушбу ҳужумларда камида 35 минг киши ҳалок бўлганини айтди.


Судьялар Судан президентини Дарфурда тинч аҳолига ҳужум қилиш, қотиллик, зўрлаш, қийноқлар ва мажбуран кўчиришда иштирок этганликда айблаш керак, деган қарорга келди. Бу жиноятларнинг барчаси Судан ҳукумати томонидан “Судан озодлик ҳаракати” ва “Судан озодлик армияси” ҳамда “Адолат ва тенглик” ҳаракати исёнчи гуруҳларига қарши олиб борилган беш йиллик кампания давомида содир этилган. Бу урушда 300 минг кишидан ошиқ киши ҳалок бўлгани айтилади. Дарфур можароси замонавий тарихдаги энг йирик фожиалардан биридир.


Судьяларнинг Судан президентини ҳибсга олиш тўғрисидаги буйруғида жами бешта инсониятга қарши жиноятлар ва иккита ҳарбий жиноятлар мавжуд. Дарфурдаги жиноятлар учун жавобгарларни Халқаро жиноий судга топшириш қарори 2005 йил 31 мартда Хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинган.


Умар ал-Башир қамоқ ҳукмидан кейин Рим статутини тан оладиган давлатлар, жумладан, ЖАР ва Угандага ташриф буюрди, аммо ҳибсга олинмади. Бу Ғарб давлатларининг норозилигига сабаб бўлди. Ниҳоят, 2019 йилга келиб ал-Башир ҳокимиятдан ағдарилди. Унга ватанида ҳам суд ҳукми ўқилган. 2019-2020 йилларда уни халқаро судга топшириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Лекин ҳали жараён охиригача етгани йўқ.


Лоран Гбагбо нисбатан ҳукм. Кот д`Ивуар собиқ президенти Лоран Гбагбо 2000-2011 йиллард мамлакатни бошқарган. У тарихда инсониятга қарши жиноятлар учун Халқаро жиноий судга келган ва жавоб берган биринчи ва ҳозирча охирги давлат раҳбаридир. Гбагбо 2011 йилда президентлик бункерида француз қўшинлари ва БМТ тинчликпарвар кучлари ёрдамида ҳибсга олинган, улар сайланган президент Алассан Уаттарани қўллаб-қувватлаганди, Гбагбо эса сайловдаги ғалабасини тан олишдан бош тортган.


Гбагбо 2010-2011 йилларда, сайловдан кейинги инқироз ва ундан юз берган тўқнашувлардаги инсонлар ўлими айбланган. Айблов 2010 йилги сайловлардан кейин Кот-д Ивуарни қамраб олган зўравонлик тўлқини билан боғлиқ бўлиб, бу уч минг кишининг ўлимига сабаб бўлган эди. Яна ярим миллион киши уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.


Халқаро суд прокурори Фату Бенсуда уни камида 166 нафар тинч аҳоли ўлимида айблаб чиққанди. ХЖС прокурорлари, шунингдек, Гбагбони камида 34 аёлни зўрлаганлик, 94 кишига оғир тан жароҳати етказганлик ва камида 294 кишини таъқиб қилганлик учун жавобгар деб билган.


Лекин бу айбловлар ўз исботини топмади. Гбагбо нафақат илк бор халқаро суд қаршисида турган, балки у томонидан оқланган илк давлат раҳбарига айланди. 2019 йилда Гаагадаги Халқаро жиноят суди Кот-д Ивуарнинг собиқ президенти Лоран Гбагбони инсониятга қарши жиноятларда айбсиз деб топди. Лоран Гбагбо Гаагада судга тортилган мамлакатнинг биринчи собиқ раҳбари бўлди. Суд прокуратура етарлича далиллар келтирмаган ва Гбагбо зудлик билан озод этилиши керак, деган қарорга келди. Судья Куно Тарфуссернинг айтишича, айблов Гбагбонинг чиқишлари буйруқ ёки зўравонликка чақириқ эканлигини исботлай олмаган.


Аброр Зоҳидов тайёрлади


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид