Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 875.0613.23

  • EUR

    13 406.80-90.4

  • RUB

    124.75-0.72

-5C

-5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-5c

  • Hozir

    -5 C

  • 10:00

    -2 C

  • 11:00

    -0 C

  • 12:00

    +0 C

  • 13:00

    +1 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -1 C

  • 20:00

    -2 C

  • 21:00

    -4 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -6 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 21-December

-5C

  • Hozir

    -5 C

  • 10:00

    -2 C

  • 11:00

    -0 C

  • 12:00

    +0 C

  • 13:00

    +1 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -1 C

  • 20:00

    -2 C

  • 21:00

    -4 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -6 C

  • Shanba, 21

    -6 +20

  • Yakshanba, 22

    -6 +20

  • Dushanba, 23

    -4 +20

  • Seshanba, 24

    -2 +20

  • Chorshanba, 25

    -1 +20

  • Payshanba, 26

    0 +20

  • Juma, 27

    +0 +20

  • Shanba, 28

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

«Радикаллашувни олдини олиш учун аввало инсон ҳуқуқлари таъминланиши керак» - Сайёра Ходжаева

«Хотин-қизлар таълими ўғил болалар ва эркаклар таълимидан муҳимроқдир» деган эди таниқли сиёсий арбоб Индира Ганди. Бу фикр жамиятнинг таянч нуқталаридан бири аёллар тафаккури эканини кўрсатиб берганди.  Зотан, барқарор ва соғлом жамият, аввало, хотин-қизлар онгига тўғри ишлов бериш билан шаклланади, ривож топади. Бугун Тошкентдаги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) биносида ўтказилган йиғилиш ҳам айнан хотин-қизлар масаласига қаратилди.
Жамият
2001 10:23 | 12.09.2023 10:23

"Хотин қизлар ўртасида радикаллашув ва терроризмга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни" мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ОАВ, ННТ вакиллари, блогерлар иштирок этди.
Давра суҳбатида медиа тренер Анора Содиқова айни пайтда медиа оламида радикаллашувга туртки бўладиган омиллар ортгани, бу вазиятда журналист ўз ишига қандай ёндашиши, нималарга аҳамият бериш ҳақида маъруза қилди.


"Бир қарашда кўчада, теварак-атрофда ҳеч нарса бўлмаётгандай таассурот уйғонади. Аммо ижтимоий тармоқларга назар солишимиз билан, у ерда тинимсиз баҳслар кечаётгани, бу баҳсларда, айниқса, дин масаласи баҳсли мунозаралар марказидалигини кўрамиз. Айни вазиятда журналист дин душмани ҳам, дин тарғиботчиси ҳам бўлиб қолмаслиги керак. Журналистлар радикаллашув қуролига айланиб қолмаслиги керак. Бунда журналист саводхонлиги жуда муҳим", дейди у.
Суҳбатда шунингдек, хотин-қизлар ўртасида ўтказилган тадқиқотлар, аёллар муаммолари масаласида ННТлар томонидан амалга оширилаётган ишларга ўрин берилди.



Давра суҳбатида Инсон ҳуқуқлари ва демократия институти директори Сайёра Ходжаева радикаллашувнинг олдини олишда аввало, инсон ҳуқуқлари таъминланиши муҳимлигини қайд этди.
«Жамиятда ғазаб ва кескинлашув уйғонмаслиги, кучаймаслиги учун аввало, инсон ҳуқуқларини таъминлаш жуда муҳим. Қонунлар ишласа, муҳими тўғри ишласа, жамиятда кескинлашув ҳам бўлмайди. Яна бир долзарб масала - мансабдорларнинг ўзи қонунларга риоя қилишлари даркор. Чунки жамиятда нафарт ва ғазаб ҳиссининг шаклланишига мансабдорларнинг ҳуқуқбузарликлари ҳам туркти бўлади», - дейди Сайёра Ходжаева.


Шунингдек, давра суҳбатида Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги вакиллари ҳам йиғилганларни қизиқтирган қатор саволларга жавоб бердилар.


Хулоса қилиб айтганда, радикаллашувга қарши курашишда бугун ахборот ресурслари етарли, деб бўлмайди. Ҳар қандай жамиятнинг онги, билими, таққослаш ва танқидий фикрлаш салоҳияти билангина ирқий ва диний низоларни олдини олишга эришиш мумкин.


Бунда таълим, ОАВ, ҳуқуқ тартибот органлари - умуман барча тизимларининг ҳамжиҳатликда ҳаракати муҳим аҳамиятга эга.


Мафтуна Каримова, Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2492 16:57 | 05.08.2023