Ўзбекистон БМТнинг электрон ҳукумат рейтингида 32-ўринни эгаллади

14:09 | 20.11.2026
•
27
Ўзбекистон БМТнинг электрон ҳукумат рейтингида 32-ўринни эгаллади
Катталаштириш

Ўзбекистон БМТнинг Электрон ҳукуматни ривожлантириш индексида (E-Government Development Index — EGDI) 31 поғона юқорилаб, 32-ўринни эгаллади. Мамлакатнинг 2020 йилдаги кўрсаткичига нисбатан ўсиш 55 поғонани ташкил этди.

Хусусан, БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UN DESA) томонидан эълон қилинган «UN E-Government Survey 2026» тадқиқоти натижаларига кўра, Ўзбекистон 194 та давлат орасида 32-ўриндан жой олган. Бу натижа Марказий Осиёдаги энг юқори ўсиш сифатида қайд этилган.

Мазкур натижага давлат бошқарувини рақамлаштириш, давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини соддалаштириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун электрон хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳисобига эришилган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади