Рубль сўмга нисбатан 20 фоизга қадрсизланди
Рублнинг ўзбек сўмига нисбатан расмий курси сўнгги уч ярим ойдан кўпроқ вақт ичида 20 фоизга пасайди.
Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 22 май куни 1 Россия рублининг расмий курси 169,53 сўмни ташкил этган. Бу 2022 йил 20 декабрдан кейинги энг юқори кўрсаткич бўлган.
3 сентябрга келиб эса рубль курси 135,61 сўмга тушди. Шу тариқа, уч ярим ойдан кўпроқ вақт давомида рубль 33,92 сўмга ёки 20 фоизга арзонлади.
Ҳисоб-китобларга кўра, шу даврда Россия рублининг АҚШ долларига нисбатан расмий курси ҳам 18,6 фоизга пасайган.
Мутахассислар рубль курсининг заифлашувига бир қатор омиллар таъсир қилаётганини қайд этмоқда. Жумладан, жаҳон бозорида нефть нархларининг пасайиши, Россия экспортчилари томонидан валюта тушумини ички бозорда сотиш ҳажмининг қисқариши ҳамда валютага бўлган талабнинг ортиши рубльга босимни кучайтирган.
Рубльнинг сўмга нисбатан курси нафақат Россия валютасининг долларга нисбатан қиймати, балки сўмнинг АҚШ долларига нисбатан динамикасига ҳам боғлиқ. Шу боис рубль/сўм курсининг ўзгаришини рубль/доллар динамикаси билан биргаликда баҳолаш лозим.
Ўзбекистон Марказий банкининг 2026 йил 3 сентябрь учун белгилаган расмий курсига кўра, 1 АҚШ доллари 11 813,09 сўм, 1 евро 13 677,20 сўм, 1 Россия рубли эса 135,61 сўмни ташкил этмоқда.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0