+33C

+33C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Семизлик бўйича дунё рейтинги эълон қилинди

2025 йил учун Global Obesity Observatory маълумотлари асосида тайёрланган таҳлилга кўра, аҳолиси 1 миллиондан зиёд бўлган давлатларда катта ёшли аҳоли орасида семизлик даражаси кескин фарқ қилади.
1133 14:47 | 17.07.2026 14:47

Рейтингнинг энг юқори поғонасини Кувайт эгаллаган бўлиб, бу мамлакатда катталарнинг қарийб 45 фоизи семизликдан азият чекмоқда. Кейинги ўринларда Қатар, АҚШ, Саудия Арабистони ва Пуэрто-Рико қайд этилган. Шунингдек, Чили, Баҳрайн, Панама, Руминия ҳамда Янги Зеландияда ҳам семизлик кўрсаткичи юқори.


Энг паст натижа эса Японияда кузатилган. Бу мамлакатда катта ёшли аҳолининг атиги 6 фоизи семизликка чалинган. Кейинги ўринларни Жанубий Корея, Франция, Тайван ва Швейцария эгаллаган. Дания, Сингапур, Нидерландия, Швеция ҳамда Австрияда ҳам семизлик даражаси нисбатан пастлигича қолмоқда.


Мутахассислар таъкидлашича, семизликнинг келиб чиқиши фақат ирсий омилларга эмас, балки инсоннинг кундалик турмуш тарзига ҳам бевосита боғлиқ.


Масалан, Япония ва Жанубий Кореяда аҳоли кўпроқ пиёда юради, жамоат транспортидан фаол фойдаланади, овқат порциялари кичик бўлади. Рационда сабзавот, балиқ ва денгиз маҳсулотлари устунлик қилади, юқори калорияли ҳамда қайта ишланган маҳсулотлар эса нисбатан кам истеъмол қилинади.


Кувайт, Қатар ва Форс кўрфазидаги айрим давлатларда эса иссиқ иқлим туфайли жисмоний фаоллик пастроқ. Автомобилдан кенг фойдаланиш, фастфуд ва юқори калорияли таомларнинг оммалашгани организм сарфлайдиган энергия миқдорини камайтиради.


АҚШда эса йирик порциялар, ширин газли ичимликлар, ультра қайта ишланган озиқ-овқатлар ҳамда камҳаракат турмуш тарзи семизликнинг асосий сабаблари сифатида кўрсатилмоқда.


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, семизлик 2-тур қандли диабет, артериал гипертония, юрак-қон томир касалликлари, инсульт, ёғли жигар касаллиги, айрим саратон турлари, шунингдек, бўғимлар шикастланиши ва остеоартрит хавфини сезиларли даражада оширади.


Мутахассислар фикрича, семизликнинг тарқалишига овқатланиш одатлари, жисмоний фаоллик, шаҳар инфратузилмаси, иқтисодий имкониятлар, маданий анъаналар ва генетик хусусиятлар биргаликда таъсир кўрсатади.


Япония ва Жанубий Корея тажрибаси соғлом овқатланиш ҳамда фаол ҳаёт тарзи орқали семизлик даражасини паст даражада ушлаб туриш мумкинлигини кўрсатса, айрим ривожланган мамлакатларда юқори калорияли овқатланиш ва камҳаракат турмуш тарзи бу муаммонинг кескин кучайишига сабаб бўлмоқда.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид