Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 739.957.39

  • EUR

    14 191.039.5

  • RUB

    139.14-0.23

+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+18c

  • Hozir

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 19-September

+18C

  • Hozir

    +18 C

  • Payshanba, 19

    +18 +20

  • Juma, 20

    +16 +20

  • Shanba, 21

    +19 +20

  • Yakshanba, 22

    +19 +20

  • Dushanba, 23

    +17 +20

  • Seshanba, 24

    +14 +20

  • Chorshanba, 25

    +18 +20

  • Payshanba, 26

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Мактаб ёшидаги болалар орасида семизлик кўпаймоқда(ми?)

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, Европа минтақавий бюросига аъзо давлатларда яшовчи мактаб ёшидаги ҳар уч ўғил-қиздан бири ортиқча вазн ёки семизликдан азият чекмоқда.
Жамият
532 15:02 | 13.09.2024 15:02

Бу ҳолат қизларга нисбатан ўғил болалар орасида юқори. Бутунжаҳон семизликка қарши курашиш Федерацияси олиб борган тадқиқот натижалари дунё аҳолисини ўйлашга мажбур қиладиган рақамларни эълон қилди. Тадқиқот натижаларига кўра: “2035 йилга келиб, дунё аҳолисининг аксарияти (51 фоизи ёки 4 миллиарддан ортиқ киши) ортиқча вазн ёки семизликдан азият чекади. Болалардаги семириш 2035 йилга келиб (2020 йил даражасидан) икки бараварга кўпайиши мумкин.


Энг аянчлиси шундаки, кўрсаткичлар катталарга нисбатан болаларда тезроқ ўсмоқда.


Хўш, бу муаммо қайси омиллар билан боғлиқ? Семиришнинг қандай хавфли асоратлари бор? Муаммонинг олдини олиш учун нималар қилиш лозим?


Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Нозимахон Назарова шу ҳақда маълумот берди.


– Бу муаммонинг асосий сабаби нотўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик етишмаслиги, носоғлом турмуш тарзи ва генетик омиллар билан боғлиқ, — дейди мутахассис.


– Масалан, ҳозир болалар ўртасида трансёғларга тўйинган “фаст-фуд”лар, ширинликлар, юқори калорияли озиқ-овқатлар, газли ва рангли ичимликлар истеъмол қилиш оммалашган. Қолаверса, бўш вақтини телевизор, компьютер қаршисида ёки ҳар хил гаджетларда ўтказадиган ўғил-қизлар сафи кенгаймоқда. Буларнинг бари вазн ортиши ва семизликка олиб келяпти. Шу туфайли ҳам янги асрда қатор хавфли хасталикларнинг тобора яшариши кузатилмоқда. Масалан, семизлик — қандли диабетнинг 2-турини ривожлантирувчи хавф. Агар бу касаллик болаларда 18 ёшга тўлгунга қадар пайдо бўлса, уларнинг умр кўриш давомийлиги қисқариши эҳтимоли ортади. Атеросклероз, артериал гипертензия каби юрак-қон томир хасталикларининг эрта ёшда пайдо бўлишида ҳам вазн ортишининг таъсири катта. Семириб кетиш ўғил болаларда балоғатга етишнинг кечикишига, қизларда эса аксинча, тезлашишига сабаб бўлади. Бу келажакда бепуштликни келтириб чиқариши мумкин. Вазн ортиши дастлаб сурункали ёғли жигар дистрофияси, кейинги босқичда эса жигар циррози касаллигини пайдо қилиши ҳам тиббиётда ўз тасдиғини топган.


Фаол ўсиш даврида болаларнинг суяк тўқималари ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлади. Ортиқча вазн уларда бўғим ва умуртқа поғонаси хасталикларини юзага келтириши мумкин. Ўз навбатида, семизлик апноэ синдроми (уйқу пайтида нафас олишнинг тўхташи), бронхиал астма ва турли аллергик хасталикларга сабаб бўлиши ҳам аниқланган. Бу муаммога қарши қандай курашиш керак? Аввало, болаларнинг овқатланиш рациони ва режимини тартибга солиш лозим. Қолаверса, уларнинг кунига камида 1 соат жисмоний машғулотлар билан шуғулланиши учун имконият яратиш зарур. Ўз навбатида, ўғил-қизларнинг кундалик уйқу режимига амал қилишини таъминлаш муҳим. Чунки меъёрий уйқу иштаҳани бошқаришга ёрдам беради. Қолаверса, фарзандларнинг компьютер, смартфон ва телевизор олдида ўтказадиган вақтини чеклаш улар саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.


Республикамизда ҳам мазкур муаммо соғлиқни сақлаш тизимида жиддий оқибатларни юзага келтирмоқда. Семизлик, асосан унинг абдоминал (қорин соҳасидаги) шакли кўплаб касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Шу боис, ҳурматли ота-оналар, фарзандингизга доим эътиборли бўлинг!


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2013 16:57 | 05.08.2023