Таътил пули олти кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб ҳисобланади
Савол: – Амалдаги Меҳнат кодексига мувофиқ, таътилнинг давомийлиги календарь кунлар асосида ҳисобланади. Масалан, ҳафтада беш кун ишлайдиган ходим 25 календарь кундан иборат таътил олди. Ушбу вазиятда таътил пули қандай ҳисобланади, яъни таътил иш кунлари бўйича ҳисобланадими ёки 25 календарь куни бўйичами?
Саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг меҳнат ҳуқуқ инспектори Наргиза АСАДОВА жавоб беради:
– Таътил пули олти кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб ҳисоб- ланади. Ходимларнинг ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги календарь кунлари бўйича ҳисоблаб чиқилади. Бунда ишланмайдиган байрам кунлари меҳнат таътилларининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмайди (МК 221м.). Ходим меҳнат таътилида бўлган вақтида, МКнинг 257моддасига мувофиқ, ўртача иш ҳақи сақланиши кафолатланади (МК 233м.). Ўртача кунлик иш ҳақини аниқлаш учун 25,3 коэффициенти қўлланилади. Бу ўртача иш ҳақи 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилишини кўрсатади. Шу боис таътил календарь кунларда берилишига қарамай, таътил пули 6 кунлик иш ҳафтаси бўйича ҳисобланади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0