Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун грантлар сони икки баробар кўпаяди
Шавкат Мирзиёев олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган қизлар сони 904 минг нафардан ошиб, жами талабаларнинг 54 фоизини ташкил этаётганини маълум қилди.
Ўтган йили 60 нафар қизимиз дунёнинг энг нуфузли олий таълим муассасаларига ўқишга киришга муваффақ бўлган.
Шунингдек, стажёр-тадқиқотчилар ва докторантурада таҳсил олаётганларнинг 8,5 минг нафари, яъни 61 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда.
Президентимиз Кегейли туманидан Индира Сатнийязова, бухоролик Вазира Файзуллаева ҳамда навоийлик Машҳура Қудратованинг халқаро фан олимпиадаларида эришган ютуқларини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, бир қатор халқаро стартап танловлари ғолиби бўлган бувайдалик Дилафруз Жўрабоева нуфузли “Microsoft” компаниясининг Ўзбекистондаги элчиси сифатида тан олингани ҳам таъкидлаб ўтилди.
Янги ўқув йилидан бошлаб эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси икки баробар оширилиб, 4 мингтага етказилиши белгиланди.
Шунингдек, Top-300 таликдаги олий таълим муассасалари билан қўшма таълим асосида магистратура босқичида таҳсил олаётган талаба-қизларнинг контракт тўловлари ҳам давлат томонидан қоплаб берилади.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0