Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 904.91-15.57

  • EUR

    13 443.047.03

  • RUB

    126.51-3.66

-0C

-0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-0c

  • Hozir

    -0 C

  • 05:00

    -0 C

  • 06:00

    -0 C

  • 07:00

    -0 C

  • 08:00

    -0 C

  • 09:00

    -0 C

  • 10:00

    +0 C

  • 11:00

    +2 C

  • 12:00

    +2 C

  • 13:00

    +3 C

  • 14:00

    +4 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +2 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +1 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    +0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 03-January

-0C

  • Hozir

    -0 C

  • 05:00

    -0 C

  • 06:00

    -0 C

  • 07:00

    -0 C

  • 08:00

    -0 C

  • 09:00

    -0 C

  • 10:00

    +0 C

  • 11:00

    +2 C

  • 12:00

    +2 C

  • 13:00

    +3 C

  • 14:00

    +4 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +2 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +1 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    +0 C

  • Juma, 03

    0 +20

  • Shanba, 04

    0 +20

  • Yakshanba, 05

    +0 +20

  • Dushanba, 06

    +0 +20

  • Seshanba, 07

    +0 +20

  • Chorshanba, 08

    +1 +20

  • Payshanba, 09

    -0 +20

  • Juma, 10

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўтмишга айланаётган Теҳрон – Эрон нега пойтахтини жанубга кўчирмоқчи?

Яқин Шарқнинг йирик ва қудратли давлатларидан саналмиш Эрон мисли кўрилмаган тадбирга бел боғламоқда – ўз пойтахтини гавжум Теҳрондан жанубга кўчирмоқчи.
Сиёсат
725 18:51 | 21.09.2024 18:51

Ҳазилакам чора эмас. Мамлакат билан нафақат номи уйқаш, балки унинг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти юрагига айланган Теҳронни ҳеч муболағасиз “кичик Эрон” дейиш мумкин. Қизиғи, “давлат ичидаги давлат” даражасида катталашиб кетиши Теҳронни пойтахт мақомидан маҳрум қилмоқда.


Пойтахт аҳолиси сони ҳаддан ташқари кўп, атроф-муҳит аҳволи шунчаликки, мусаффо ҳаводан баҳраманд бўлиш учун теҳронликлар шаҳардан ташқарига чиқиб келишларига тўғри келади. Камига шаҳри азим фаол сейсмик зонанинг устида жойлашган. Албатта, жаҳон сиёсий майдони “тарозилари қайта созланаётган” ҳозирги бир паллада Эрондек минтақада ўз сўзига эга давлат пойтахтини кўчириши учун юқоридаги сабабларнинг ўзи етарли эмас.


Эрон президенти Масъуд Пезешкиён пойтахтни кўчириш ҳақидаги баёнотида асосан иқтисодий жиҳатларга тўхталди: “Иқтисодий ва сиёсий марказни мамлакатнинг жанубий соҳиллари бўйига кўчиришдан бошқа чорамиз йўқ. Хом ашёни жанубдан ва қирғоқбўйидан марказга келтириш, кейин экспорт учун тайёр маҳсулотни яна жанубга қайтариш қимматга тушяпти. Рақобатбардошлигимизга путур етмоқда”.


Нега айнан жануб?


Пойтахтни кўчириш учун жанубий йўналишнинг танланиши асосий сабабларидан бири сейсмик ҳолатнинг нисбатан юмшоқлиги ҳамда муҳим транспорт йўлларига яқинлиги. Ҳали айтилганидек, талафотли зилзила эҳтимоли, ҳавонинг ифлосланиши, сув танқислиги важидан, бугунги Теҳронга машҳур асардаги номни бемалол қўллаш мумкин. Аҳолиси 12 миллиондан ошаркан, тасаввур қилинг, қарийб бутун водий аҳолиси битта шаҳарда!


Пойтахтдан фарқли равишда, Эроннинг жанубий ҳудудлари экологияси нисбатан тоза ва денгизга туташиб кетган. Бу эса иқтисодий ривожланиш ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш учун учун янги имкониятлар дегани. Кўп узоққа бормаймиз, соҳилнинг шундоққина нариги томонида — БАА, Қатар, Ўмон ва бошқа бой араб давлатлари.



Янги пойтахтга номзодлар


Жануб шаҳарлари орасида қайси бирининг инфратузилмаси яхшироқ, қайси бири Форс кўрфази бўйидаги стратегик муҳим нуқта? Эрон раҳбарлари ана шундай ўлчовлар асосида пойтахтликка муносиб номзодларни ўрганмоқда. Биз эса тахмин қилиб кўрамиз, қуйидаги уч шаҳар (балки уларга туташ ҳудудлар)дан бири танланса ажабмас.



Бандар Аббос (Хўрмўзғон остони(вилояти)нинг маъмурий маркази. 2016 йилги маълумотларда аҳолиси сони 526 648 нафар экани кўрсатилган). Эроннинг Форс кўрфази бўйидаги бош порт-шаҳарларидан бири. Ўзбекистон узоқ йиллардан буён айнан шу порт орқали жаҳон океанига чиқишни орзу қилиб келишини кўпчилигингиз билсангиз керак.


Мамлакат ташқи савдосида муҳим ўринга эга бу шаҳарнинг иқтисодиёти, табиийки, анча ривожланган. Стратегик жойлашган ўрни ҳам жуда қулай. Аҳолиси ҳам унча зич эмас, муҳим транспорт боғламларига эга. Хуллас, Бандар Аббос Эроннинг халқаро таъсирини янада ривожлантириш ва кучайтириш учун зўр номзод!



Бушер (эскича номлари – Абушер, Бандар Бушер. Шаҳарга 1736 йилда Нодиршоҳ асос солган. Аҳолиси сони тахминан 200 минг атрофида). Яна бир катта порт-шаҳар ва иқтисодий марказ. Қувайт, Баҳрайн, Қатар бир қадам, ўртада кўрфаз сувлари ажратиб туради. Бу афзалликлари.


Бушернинг иккинчи жиҳати фойдасига ўйнайдими ё зарарига, бир нима дейиш қийин. Бу ер мамлакат энергетикасининг юраги, Эроннинг биринчи атом электр станцияси – Бушер АЭС шу ерда ишлаб турибди. Пойтахтга кўп энергия керак, аммо шундоғам “порох бочкаси”га қиёсланадиган минтақа, дўстидан душмани кўп мамлакат учун бошкентини бу ерга кўчириб келиш – катта бир синов! Форслардан кутса бўлади.



Бандар Ланги (Хўрмўзғон остонидаги шаҳарча, Бандар Аббосдан 150 км, Теҳрондан 1060 км олисда жойлашган. Аҳолиси сони 30 минг атрофида). Ном эътиборидан камтаргина, аммо истиқболи порлоқлиги бот-бот таъкидланадиган яна бир порт-шаҳар. Ҳиндистон ва Шарқий Африкага элтувчи Ўмон кўрфази ва муҳим денгиз йўллари яқинида жойлашган.


Пойтахтнинг жанубга кўчирилиши нафақат аҳоли кўплиги ва экология билан боғлиқ муаммоларга ечим бўлиши, Эроннинг Форс кўрфазидаги мавқеини кучайтиришга ҳам хизмат қилиши мумкин. Марказнинг жанубга кўчиши ортидан янги иқтисодий марказ шаклланади, сармоялар оқими кучайса, бутун мамлакат учун қўшимча куч беради. Қадимдан қуруқликка “ихтисослашган” Эрон, ниҳоят ўзи учун янги логистика ва савдо йўлларини кашф қилиб, денгиз мамлакатига айланиши ҳеч гап эмас.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид