+36C

+36C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Тошкент—Нурафшон йўлининг айрим қисми 21 июлгача транспортлар учун ёпилади

74 08:58 | 17.07.2026 08:58

Тошкент ва Нурафшон шаҳарларини боғловчи D-002 автомобиль йўлининг бир қисмида қурилиш ишлари якуний босқичга киргани муносабати билан 21 июлгача барча транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.


Маълум қилинишича, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда йўл инфратузилмасини тўлиқ якунлаш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши асосида D-002 Тошкент—Нурафшон автомобиль йўлининг 4-километридан 9-километригача бўлган қисмида транспортлар ҳаракати тўлиқ чекланади.


Чеклов янги барпо этилаётган кўприк ҳудудидан бошланиб, Ўрта Чирчиқ туманидаги «Авангард» аҳоли яшаш массивигача бўлган оралиқни қамраб олади.


Шу муносабат билан Бекобод шаҳри ва тумани, шунингдек Бўка туманидан Тошкент томон йўлга чиққан ҳайдовчиларга D-020 Қорасув—Бўка—Бекобод автомобиль йўли орқали ҳаракатланиб, Бўка кўпригидан ўнгга бурилган ҳолда А-373 Тошкент—Ўш халқаро автомобиль йўлидан фойдаланиш тавсия этилди.


Пискент, Ўрта Чирчиқ туманлари ҳамда Нурафшон шаҳридан Тошкентга йўл олганлар эса D-002 йўлининг 26-километридаги «Текстиль» чорраҳаси ёки 23-километрда жойлашган «Гуландон» савдо мажмуаси олдидан ўнгга бурилиб, D-014 Ғазалкент—Ўрта Сарой—Нурафшон автомобиль йўли орқали ҳаракатланишлари мумкин.


Шунингдек, D-002 йўлининг 9-километридаги «Авангард» ҳудудидан маҳаллий аҳамиятга эга 10В-111Б автомобиль йўлига чиқиб, Ўрта Сарой қишлоғи орқали А-373 Тошкент—Ўш йўлига уланиш ва Тошкент томон давом этиш имконияти ҳам мавжуд.


Масъуллар ҳайдовчилардан ушбу вақтинчалик чекловни инобатга олган ҳолда сафарларини олдиндан режалаштириш, шунингдек тавсия этилган айланма йўналишлардан фойдаланишни сўрамоқда.


Эслатиб ўтамиз, мазкур йўлда амалга оширилаётган реконструкция ишлари Тошкент—Нурафшон йўналишида тезюрар автобуслар (BRT) тизимини йўлга қўйиш лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади. Лойиҳа тўлиқ амалга ошгач, икки шаҳар ўртасидаги сафар вақти қарийб икки баравар қисқариб, тахминан 30 дақиқани ташкил этади. Шунингдек, ҳар куни 150 мингдан ортиқ аҳолининг хавфсиз ва қулай ҳаракатланиши учун замонавий шароит яратилади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид