Ўзбекистонда қарийб 5 000 та лифтнинг фойдаланиш муддати тугади: муаммони ҳал этиш чоралари кўрилмоқда

09:39 | 21.10.2026
•
14
Ўзбекистонда қарийб 5 000 та лифтнинг фойдаланиш муддати тугади: муаммони ҳал этиш чоралари кўрилмоқда
Катталаштириш

​Ўзбекистонда фойдаланиш муддати ўтиб кетган лифтлар сони 4 973 тани ташкил этади. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Хидоятов Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган «Ҳукумат соати»да маълум қилди.

​Депутатлар кўп қаватли уйларда лифтларнинг тез-тез бузилиши ва фуқаролар кабинада қамалиб қолаётганлиги билан боғлиқ муаммони кўтариб чиқди. Вазирнинг билдиришича, бунинг асосий сабабларидан бири ўз вақтида кўрсатилмаётган техник хизмат ҳисобланади.

​Аниқланишича, эскирган қурилмаларни янгилаш босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

​Хусусан, 2021–2026 йилларда бюджет маблағлари ҳисобидан 3 274 та лифт янгиланиб, 71 таси таъмирланган.

​ Президент фармонига мувофиқ, 2030 йилга қадар яна 4 953 та лифтни таъмирлаш ва янгилаш кўзда тутилган.

​Шунингдек, соҳада шаффофликни таъминлаш ҳамда хавфсизликни назорат қилиш мақсадида 2025 йил 1 майдан «Xavfsiz lift» электрон платформаси ишга туширилган. Ушбу тизим орқали 7 201 та бинодаги 19 740 та лифтнинг техник ҳолати ва уларга хизмат кўрсатилиши доимий назорат қилиб борилади.

​Маълумот берилишича, тасдиқланган янги тартибга кўра, мамлакатдаги барча лифтлар йилига камида бир марта мажбурий техник кўрикдан ўтказилади ва ҳолатига қараб ранглар орқали белгиланади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади