Учрашувга чиққанга пул мукофоти
Жанубий Кореяда учрашувга чиққан ёшларга 360 АҚШ доллари берилади. Агар улар турмуш қўришса яна 15 минг АҚШ доллари тўланади.
Жанубий Корея дунёда туғилиш даражаси бўйича энг охирги ўринда туради. Шунинг учун расмийлар одамларни пул мукофотлари билан рағбатлантиришга қарор қилишди. Ҳозирча бу турдаги рағбатлантириш Пусан шаҳрида синовдан ўтмоқда.
Жанубий Кореянинг иккинчи йирик шаҳрининг ғарбий қисмида жойлашган Саҳа округи ҳукумати ҳам яқинда маҳаллий аёллар ва эркакларни моддий рағбатлантириш билан оила қуриш мақсадида учрашишга ундайдиган ўзаро келишув дастурини молиялаштириш учун қайта кўриб чиқилган бюджетни қабул қилди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0