Қудратилла Рафиқов: Бугун санатор-курортлар мамлакат иқтисодиётига катта маблағ келтирмоқда

11:03 | 27.11.2025
•
669
Қудратилла Рафиқов: Бугун санатор-курортлар мамлакат иқтисодиётига  катта маблағ келтирмоқда
Катталаштириш

Тошкентдаги “Чинабад Plaza” мажмуасида “Санатор-курорт даволаш ва тиббий туризмнинг замонавий истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Конференцияни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов очди. У ўз нутқида ушбу нуфузли анжуманда 16 та хорижий давлатдан мутахассислар иштирок этаётгани, бу эса халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини, бугунги рақобатбардош даврда тиббий туризм ва санатор-курорт тизими илмий ёндашув, инновацион технологиялар ҳамда малакали кадрларни талаб қилишини, тиббий туризм жаҳон иқтисодиётининг муҳим йўналишларидан бирига эканлигини таъкидлади.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда санатор-курорт тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз раҳбарлигида ўтган тўққиз йил давомида янги санаторийлар барпо этилди, мавжудлари эса тубдан модернизация қилинди.

Агар 2017 йилда мамлакатимизда атиги 17 та санаторий фаолият юритган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 33 тага етди. Янги лойиҳаларда халқаро стандартлар, маҳаллий иқлим шароити ва замонавий реабилитация талабларига жиддий эътибор берилмоқда.

Хориж тажрибалари ва халқаро ҳамкорлик ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Хусусан, 2025 йилда Қирғизистоннинг Иссиқкўл ҳудудида қурилган замонавий “Бўстон Resort” санаторийси ҳам минтақадаги тиббий туризм салоҳиятини янада оширди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади