Қудратилла Рафиқов: Бугунги Ўзбекистон ёшлари ҳавас қилса арзийдиган имкониятларга эга

Ўзбекистонда кейинги йилларда олий таълим тизимида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ёшлар учун янги имкониятларни яратди. Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, бундан ўн йил аввал мамлакатда олий таълим билан қамров даражаси 10 фоизга ҳам етмаган бўлса, бугунги кунга келиб ушбу кўрсаткич тўрт баробар ошиб, 40 фоиздан ортиқни ташкил этмоқда.
«Қисқа муддатда олий таълим соҳасида амалга оширилган улкан ислоҳотлар туфайли юз минглаб ёшларнинг тақдири ва келажаги учун мустаҳкам замин яратилди. Бу Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган стратегик сиёсатнинг амалий натижасидир», — деди Қудратилла Рафиқов.
Шунингдек, у Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Академиясида талабаларнинг сифатли таълим олиши, касбий кўникмаларни эгаллаши ва келгусида муносиб мутахассис бўлиб етишиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилганини қайд этди.
Таъкидланишича, Марказий Осиёда ўз йўналиши бўйича ягона таълим муассасаси ҳисобланган Академияда меҳнат бозори талабларига мос 10 дан ортиқ таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда. Айни пайтда бу ерда жами 1 164 нафар талаба таҳсил олмоқда. Шундан 403 нафари кундузги, 761 нафари сиртқи таълим шаклида билим олмоқда.
Академияда 33 та замонавий ўқув аудиторияси, 3 та маъруза зали, 6 та компьютер хонаси, кимё ва физика лабораториялари, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича махсус ўқув хоналари, суд зали, электрон кутубхона, 200 ўринли ошхона ҳамда барча қулайликларга эга талабалар турар жойи мавжуд.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
СиёсатÖзбекистан Сендикалар Федерасёну Баşканı, Âли Меcлис Сенатосу Üеси Кудратилла Рафиковъун “Дöнüşüм Сüреcинде Сендикал Яйıнлар: Якıнсамая Доğру” баşлıклı Улусларарасı Билимсел-Уйгуламалı Конферанста яптıкларı конуşма
СиёсатӨзбекстан Кесиптик кошуундар федерациясынын төрагасы, Өзбекстан Республикасынын Олий Мажлис Сенатынын мүчөсү Кудратилла Рафиковдун “Кесиптик кошуундардын басылмалары трансформация шарттарында: конвергенцияга жол” аттуу эл аралык илимий-тажрыйбалык конференциядагы сөзү
СиёсатÖзбəкистан Ҳəмкарлар İттифақларı Федерасиясıнıн сəдри, Али Мəcлис Сенатıнıн üзвü Кудратилла Рафиковун “Трансформасия şəраитиндə ҳəмкарлар иттифақı нəşрлəри: конвергенсия ёлу” мöвзусунда кеçирилəн бейнəлхалқ элми-практик конфрансдакı çıхışı
Сиёсат


