Ўзбек фаоллари: “Ҳушёр бўлишимиз зарур, у телеканаллар тақа-тақ тўхтатилсин”
Ёдингизда бўлса, “Справедливая Россия – за правду” партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистонни босиб олиш баёноти кўплаб баҳс-мунозараларга, жиддий эътирозларга сабаб бўлганди.
Гарчи Россия расмийлари томонидан бу ҳақиқатдан йироқ эканлиги таъкидланишига қарамасдан, шовинистларнинг Ўзбекистонга очиқдан-очиқ кўз олайтириши тингани йўқ. Куни кеча тарихчи Михаил Смолин марказий телеканал орқали юртимиз, миллатимиз ҳақида ақлга зид фикр билдирди.
Юртбошимиз ҳар йиғилишларда “Юрак ўзбекман, ватанпарварман деб урсайди” дея таъкидлайди. Бу гап бежизга эмас. Зотан, бугунги бутун дунёдаги вазият айнан шу сўзларга кўп урғу беришни талаб қилмоқда.
Рус тарихчисининг ўзбеклар ҳақида айтган фикри бўйича Ishonch.uz сайти мавзуга яна қайтиб, фаолларнинг фикрини жамлади.