Ўзбекистон дунё нигоҳида
Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги ҳамда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 32 йиллиги муносабати билан Жанубий Кореядаги етакчи нашрлардан бири — "Diplomacy Journal" журналининг Ўзбекистонга бағишланган махсус сони чоп этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Мамлакатимиз ҳақидаги 21 та мақолани ўз ичига олган журнал Жанубий Кореядаги вазирлик ва идоралар, компаниялар, Сеулда аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва ваколатхоналарига тарқатилди.
Хусусан, мазкур мақолалар жорий йилнинг 27 октябрига белгиланган парламент сайловлари, меҳнат миграциясини тартибга солишнинг янги механизмлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, гендер сиёсати, ёшлар сиёсати, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш, диний таълим соҳасидаги ислоҳотлар, туризмни ривожлантириш, коррупцияга қарши курашиш чоралари, фуқаролик жамияти институтларининг фаолияти, китоб ўқиш ва саводхонликни ривожлантириш каби кўплаб мавзуларни қамраб олган.
Бундан ташқари, журналнинг махсус сонида жорий йилнинг июль ойида Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи ва Тошкентда бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувлар якунларига алоҳида эътибор қаратилган.
Журнал нафақат Жанубий Корея ичида, балки хорижда ҳам муштарийларига эга. Унда ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатнинг муҳим воқеалари, шунингдек, Корея Республикасининг хорижий давлатлар билан икки томонлама муносабатлари ва бошқа долзарб халқаро масалалар ёритилади.
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0