Валюта UZS
  • USD

    11 914.673.74

  • EUR

    13 735.23-49.29

  • RUB

    148.270.78

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 10:00

    +7 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +14 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +14 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +6 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 22-November

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 10:00

    +7 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +14 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +14 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +6 C

  • Shanba, 22

    +2 +20

  • Yakshanba, 23

    +3 +20

  • Dushanba, 24

    +2 +20

  • Seshanba, 25

    +3 +20

  • Chorshanba, 26

    +3 +20

  • Payshanba, 27

    +3 +20

  • Juma, 28

    +3 +20

  • Shanba, 29

    +2 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

Сиёсат
58 23:13 | 21.11.2025 23:13

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўттиз уч йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, фуқароларни унда белгиланган эзгу қадриятлар атрофида бирлаштириш, “Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий ҳамда бошқа тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида қарор қиламан:


1. Қуйидагилар:


а) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури (кейинги ўринларда – Дастур) 1-иловага мувофиқ;


б) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг (кейинги ўринларда – Ташкилий қўмита) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ташкилий қўмита (А.Арипов):


а) Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг самарали бажарилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ
ва овулларда кўтаринки руҳда нишонланишини;


б) барча ҳудудларда аҳолининг кенг қатламлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига бағишланган маънавий-маърифий анжуманлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, бадиий кечалар, фестиваллар, сайиллар, маданият ва спорт тадбирларини юқори савияда ўтказиш мақсадида атоқли илм-фан намояндалари, маданият ва санъат арбоблари, кекса ва ёш авлод вакиллари, таниқли спортчиларни жалб этган ҳолда байрам тадбирлари амалга оширилишини таъминласин.


3. Жойларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамини янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлик руҳига ҳамоҳанг тарзда нишонлаш мақсадида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:


а) янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган халқ ҳокимиятчилиги, инсон қадри, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик каби эзгу ғояларнинг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ўз аксини топаётганини кўрсатиб бериш;


б) янги таҳрирдаги Конституциянинг иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашдаги ўрни ва ролини ёритиш;


в) “Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!” деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлигини очиб бериш;


г) янги таҳрирдаги Конституциянинг тадбиркорлик ва хусусий мулкнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича янгидан-янги ютуқлар ва натижаларга эришиш учун мустаҳкам замин яратиб берганини кенг жамоатчиликка тушунтириш;


д) нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилиш;


ж) Конституция байрами арафасида умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида барча ўқувчи ва талабаларни қамраб олган ҳолда Конституция дарсларини, шу жумладан, атоқли ҳуқуқшунослар, олимлар, суд, адлия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбар ва ходимлари иштирокида ўтказиш.


4. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:


а) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларда – тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан;


б) Тошкент шаҳрида – Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг захира жамғармалари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштирилади.


5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Дунё” ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


6. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси


Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ



Тошкент шаҳри,


2025 йил 21 ноябрь


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат