Самарқандда халқаро туркология қурултoйи бўлиб ўтмоқда

12:26 | 21.11.2026
•
15
Самарқандда халқаро туркология қурултoйи бўлиб ўтмоқда
Катталаштириш

1926 йилда Боку шаҳрида ўтказилган биринчи Туркология қурултoйининг 100 йиллигига бағишланган II Бутунжаҳон туркология қурултoйи Самарқандда бўлиб ўтмоқда.

Халқаро анжуманда Туркий давлатлар ташкилоти ва унинг ҳузуридаги тузилмалар раҳбарлари, туркий давлатларнинг етакчи олимлари, тилшунос ва адабиётшунослар иштирок этмоқда.

Тадбирда туркий халқларнинг тили, тарихи, ёзуви ва маданий меросини ўрганиш, илмий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда умумтуркий алифбони ривожлантириш масалаларига эътибор қаратиляпти.

Таъкидланганидек, 1926 йилдаги биринчи қурултойнинг якуний ҳужжатида навбатдаги анжуманни Самарқандда ўтказиш белгиланган эди. Орадан бир аср ўтиб, мазкур ташаббуснинг амалга ошиши туркий халқлар ўртасидаги маънавий ва илмий ҳамжиҳатликнинг муҳим ифодасидир.

Қурултой бешта сессияда давом этиб, унда туркий халқларнинг тили, адабиёти, фольклори, тарихи, маданияти ва замонавий геосиёсатига бағишланган 30 дан ортиқ маъруза тингланмоқда.

Анжуман доирасида Ўзбекистоннинг илмий, маданий ва тарихий меросига бағишланган кўргазмалар, тақдимотлар ҳамда экскурсиялар ҳам ташкил этилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади