Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 875.0613.23

  • EUR

    13 406.80-90.4

  • RUB

    124.75-0.72

-7C

-7C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-7c

  • Hozir

    -7 C

  • 09:00

    -5 C

  • 10:00

    -2 C

  • 11:00

    -0 C

  • 12:00

    +0 C

  • 13:00

    +1 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -1 C

  • 20:00

    -2 C

  • 21:00

    -4 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -6 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 21-December

-7C

  • Hozir

    -7 C

  • 09:00

    -5 C

  • 10:00

    -2 C

  • 11:00

    -0 C

  • 12:00

    +0 C

  • 13:00

    +1 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -1 C

  • 20:00

    -2 C

  • 21:00

    -4 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -6 C

  • Shanba, 21

    -6 +20

  • Yakshanba, 22

    -6 +20

  • Dushanba, 23

    -4 +20

  • Seshanba, 24

    -2 +20

  • Chorshanba, 25

    -1 +20

  • Payshanba, 26

    0 +20

  • Juma, 27

    0 +20

  • Shanba, 28

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистон тиббиётида илк бор очиқ юракда юқори технологик операция Оқолтин туманида  амалга оширилди

Сирдарё вилояти — мамлакатимизда давлат тиббий суғуртаси синов тариқасида жорий қилинган илк ҳудуд. Куни кеча вилоятнинг Оқолтин туманида юртимиз тиббиёти учун яна бир муҳим жараёнга старт берилди.
Жамият
1618 10:01 | 12.09.2023 10:01

Тиббиётдаги ислоҳотлар сабабли, юқори технологик ва мураккаб амалиётлар ихтисослаштирилган марказлардаги каби олис чекка ҳудудларда ҳам йўлга қўйилмоқда. Бу эса, нафақат бемор, унинг яқинлари учун қатор қулайликларни келтириш билан бирга, шифо умидида турган беморни илгаригидек хорижга, Республика ихтисослаштирилган муассасаларига овораю сарсон бўлиб боришига эҳтиёж қолдирмаяпти. Ҳам вақт, ҳам маблағ тежалишига имкон яратмоқда. Ҳозиргача академик В.Вохидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассасаси ва бошқа ихтисослаштирилган марказларда ўтказилаётган мураккаб ва юқори технологик жарроҳлик амалиётлари эндиликда ушбу марказларнинг малакали мутахассислари ёрдами билан Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги вилоят, қолаверса туман даражасидаги даволаш профилактика муассасаларига ҳам кириб келмоқда.


Ана шу ишларнинг узвий давоми сифатида, марказ раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Сайдимурад Исмаилов ташаббуси билан Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказида Ўзбекистон тиббиёти тарихида биринчи марта, 34 ёшли туғма юрак нуқсони бор беморда очиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, нуқсон пластика йўли билан бартараф этилди. Амалиётни марказ раҳбари, Тиббиёт фанлари доктори, профессор Сайдимурад Исмаилов Академик В.Вахидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази юракнинг ишемик касалликлари ва унинг асоратлари хирургияси бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Рустам Ёрбеков ва унинг жамоаси, гулистонлик ва оқолтинлик жарроҳлар ҳамроҳлигида устоз-шогирд анъанасига амал қилган ҳолда муваффақиятли ўтказди.


— Ўғлим Зиёвуддин болаликдан туғма юрак етишмовчилиги касаллиги билан курашиб келади, — дейди Оқолтин туманининг "Бўстон" маҳалласида истиқомат қилаётган Суюнбой Жалилов. — Буни, биз, Зиёвуддин саккиз ёшга етганда билганмиз. Аммо қўлимиз калталиги боис, уни ўз вақтида даволата олмадик. Унинг устига ўша вақтларда туғма юрак етишмовчилиги билан боғлиқ амалиётлар хорижий давлатларда ўтказилишини, нархи эса жуда катта эканлигини эшитганмиз.


Зиёвуддиннинг юрак соҳаси билан боғлиқ, туғма нуқсон очиқ жарроҳлик амалиёти барча харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилди. Бунда унинг ижтимоий аҳволи, ногиронлиги инобатга олинди.


— Бу амалиётнинг мураккаблиги шундаки, туғма юрак нуқсони билан боғлиқ жарроҳлик амалиёти очиқ ҳолда ўтказилиб, бемор юраги вақтинчалик тўхтатилиб, унинг вазифасини махсус аппаратга юклаб, тўхтаб турган юракда нуқсон жарроҳлик йўли билан бартараф этилади, — дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Сайидмурод Исмаилов. — Бунда асло хато қилиб бўлмайди. Муҳими, жиддий эътибор талаб этилади. Асосийси, ушбу амалиётнинг туман даражасида бажарилиши Ўзбекистон тиббиётида катта янгилик, десак ҳам бўлади. Очиғи, бу турдаги амалиёт ихтисослаштирилган муассасаларда амалга оширилган, аммо туман даражасида эмас. Бу биринчиси бўлса, келгусида бу турдаги амалиётлар вилоят ва туманлар даражасида кўплаб ўтказилади.


Айни вақтда оқолтинлик бемор саломатлиги анча яхши бўлиб, у пойтахтлик ва оқолтинлик шифокорлар назорати остида даво муолажаларини оляпти.


Ғулом ПРИМОВ,
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси матбуот котиби


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2492 16:57 | 05.08.2023