Валюта UZS
  • USD

    12 705.7959.23

  • EUR

    14 704.41243.07

  • RUB

    159.20-1.68

+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+34c

  • Hozir

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 13-June

+34C

  • Hozir

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • Juma, 13

    +34 +20

  • Shanba, 14

    +37 +20

  • Yakshanba, 15

    +38 +20

  • Dushanba, 16

    +39 +20

  • Seshanba, 17

    +41 +20

  • Chorshanba, 18

    +43 +20

  • Payshanba, 19

    +37 +20

  • Juma, 20

    +36 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистон ТИВ меҳнат муҳожирларига бўлаётган муносабат юзасидан Россия томонига нота жўнатди

Бир муддат олдин Россияда куч ишлатар тизим ходимларининг меҳнат муҳожирларига нисбатан зўравонлик ва қўпол муносабатлари акс этган видеотасвир тарқалди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Россия томони билан миграция масалалари бўйича бўлиб ўтган учрашувда мазкур ҳолатга ҳам тўхталиб ўтилди.
Сиёсат
373 13:41 | 11.06.2025 13:41

Бунда ўзбекистонлик дипломатлар Россия ҳудудида айрим ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан рухсатсиз текширувлар, ҳурматсизлик ва қўпол муомалалар кузатилаётгани тўғрисидаги хабарлардан ташвишда эканини таъкидлаган.


«Бундай ҳолатлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларга асло тўғри келмаслиги, уларни олдини олиш учун аниқ чора-тадбирлар зарурлигига эътибор қаратдик.


Ўзбекистон Республикаси хорижда яшаётган ва вақтинча бўлиб турган фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни ўзининг устувор вазифаси деб билади.


Ушбу масала юзасидан Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси томонидан ҳам Россия томони билан тегишли дипломатик каналлар орқали мулоқот олиб борилмоқда.


Ўзбекистон томони барча фуқароларга нисбатан халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлашга чақиради.


Шу муносабат билан, Россия Федерациясининг тегишли идораларини Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмасликка чақириб қоламиз», – деб ёзади ТИВ расмийси Аҳрор Бурханов.


Ўз навбатида, Москвадаги ҳолат юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Элчихонаси томонидан нота юборилган ва Россия ТИВдан ушбу ҳолатга изоҳ бериш ҳамда инсон ҳуқуқлари яққол бузилганлиги акс этганлиги, бу эса қабул қилиб бўлмас ҳолатлиги таъкидланиб, куч ишлатар ташкилот вакилларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш сўралган.


Ўзбекистон ТИВ ушбу масалани ўзининг доимий назоратида ушлаб туришини ва керакли ҳолларда қўшимча чоралар кўришни давом эттиришини маълум қилган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат